RU

Последние новости

23:41Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  0 23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  0 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  7 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  38 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  5 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  3

Анвар Бердиев: “Биринчи бўлимда қийинчиликларга дуч келдик” Новости

Анвар Бердиев: “Биринчи бўлимда қийинчиликларга дуч келдик”

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган “Шўртан” - “Арал” (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон терма жамоасини ва барча юртдошларимизни жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги дастлабки 2 та ўйинда қўлга киритилган ғалабалар билан табриклаймиз. Бугунги учрашув ҳақида айтадиган бўлсак, осон бўлмаган ўйинда ғалабага эришдик. Биринчи бўлимда жамоамиз анчайин қийинчиликларга дуч келди. “Арал” яхши шаклланган жамоа. Иккинчи бўлимда йигитлар қўшимча куч топиб, бизга муҳим ғалабани тақдим этишди. Раҳбарият, жамоа аъзолари ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман.

- Бугун бир нафар ҳужумчи билан ўйинни бошладингиз. Бу рақибдан келиб чиқиб танланган эҳтиёткорлик услуби эдими?

- Йўқ, биз ҳар ўйинда кўпроқ ҳужумкорликка эътибор қаратаяпмиз. Футболда қайсидир футболчида чарчоқ аломатлари сезилади. Шу боисдан бугун Муҳриддин Зоировни иккинчи бўлимда майдонга туширдик. Ўйин бошидан Жавоҳир Ҳасанов ҳужум чизиғида ҳаракат қилди. Ўйлашимча, бу қарор тўғри бўлди. Ҳар бир футболчи ўзига берилган вазифани тўлиқ бажаришга ҳаракат қилди.

- Темур Набиев кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз?

- Темур яхши ҳимоячи. Бугун ҳам яхши ҳаракат қилди. Футболчи майдонда борини бериб ўйнаса, албатта мураббийнинг эътиборини қозонади.

- Жасур Холтўраев махсус ниқобда ўйнади. Буни сабаби нима?

- Жасур “Бухоро” билан ўйинда бурнидан жароҳат олганди. Шу боис бугун махсус ниқоб билан ҳаракат қилди. Албатта, у ўйин давомида катта ҳажмдаги ишни бажариб, жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика