RU

Последние новости

04:04А Серия. “Ювентус” меҳмонда “Парма”га 4 та гол урди  0 03:58Саудия Арабистони Про лигаси. “Ал Иттиҳод” ўз уйида минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0 03:49Лига 1. ПСЖ меҳмонда қийин ғалабага эришди  0 03:43А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  0 00:07Бундеслига. “Боруссия Дортмунд” Гирассининг 2 дақиқада қайд этган дубли туфайли “Хайденхайм”ни мағлуб этди  0 23:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди  56 23:09"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  1 22:28Эрон Про лигаси. "Истиқлол" кутилмаганда меҳмонда "Пайкан"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  1 21:00АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  30 20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  279 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  23 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  2 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  3

Анвар Бердиев: “6 очколик ўйин бўлди” Новости

Анвар Бердиев: “6 очколик ўйин бўлди”

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган “Шўртан” - “Қўқон-1912” (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашувда ғалаба қозонишимиз керак эди. 6 очколик ўйин бўлди. Унутмаслик керак, “Қўқон-1912” ҳам яхши шаклланган жамоа. Суперлига вазифаси қўйилган клуб.

Ўйин борасида айтсам, кўпроқ ҳужум қилдик, омад етишмаган вазият бўлди. Гувоҳи бўлдинглар, тўп 2 марта тўсинга тегди. Футболчилар борларини бериб ҳаракат қилишди.

- Муҳриддин Зоиров захирадан тушди ва кўпроқ ортга қайтиб ўйнагандек кўринди. Бунинг сабаби нимада? 

- Муҳриддин Зоировдан кўпроқ иккинчи ҳужумчи ўрнида фойдаланаяпмиз. Зоиров бугун майдонга чиқиб, жамоа ўйинини кучайтирди. Ўзларинг кўрдинглар, кўплаб вазиятларда тўп дарвозага кирмади.

- Асадбек Саитхонов яхши ўйнаётгандек эди. Унинг алмаштирилишига сабаб нимада?

- Саитхонов яхши футболчи. Унутмаслик керак, у ҳар доим асосий таркибда ўйнаб келаяпти. Унда ҳам чарчоқ аломатлари кўринди. 

- “Шўртан” ўйиннинг 12-дақиқасида тезкор гол ўтказиб юборди. Бу вазиятда ҳимоячи хатога йўл қўйдими?

- Бунда фақат ҳимоячини айблаш нотўғри. Гол ўтказиш бутун жамоанинг айби ҳисобланади. Бироқ, ўша вазиятда ҳимоячида вазиятни қутқариш имкони бор эди. Футболда ўз кучига ишонган футболчи рақибнинг ҳам кучини ҳисобга олиши керак. Рақиб ҳужумчиси бу вазиятда яхши ҳаракат қилди. 

- Бугун VAR билан боғлиқ вазиятлар бўлдими сизнингча? Умуман, ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакамларга эътирозим йўқ, уларнинг ишини баҳолайдиган қўмита бор. Ҳозир бирон фикр айтиш қийин, ўйин видеосини кўриб чиқиб, кейин хулоса қилсак бўлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика