Антуан Гризманн Евро-2016нинг энг яхши футболчиси совринини қабул қилиб олди
08 окт 2016 10:58
Новости
Антуан Гризманн Евро-2016нинг энг яхши футболчиси совринини қабул қилиб олди
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Болгарияга қарши ўйиндан олдин Евро-2016нинг энг яхши футболчиси совринини қабул қилди.
25 ёшли "Атлетико" футболчиси ёзда ўтган мусобақада 6та гол урди ва 2та голли пас берди. Франция терма жамоаси финалда Португалияга ютқазиб қўйди. УЕФА техник кузатувчилари айнан Гризманни Европа чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топган эди.
Кечаги Болгарияга қарши ўйиндан олдин УЕФА техник кузатувчилари раиси Иоан Лупеску Гризманнга ушбу совринни топширди.
ЕВРО-2016 мусобақасида Лупеску бошчилигидаги кузатувчилар қуйидаги мутахассислардан иборат эди: Алекс Фергюсон, Ален Жиресс, Дэвид Мойес, Томас Шааф, Саво Милошевич, Миксу Паателайнен, Гарет Саутгейт, Петер Рудбек, Хинес Мелендес, Жан-Поль Бриггер, Жан-Франсуа Домерг ва Пэки Боннер.
Комментарии