Антуан Гризманн: "Бу автогол эди, шунинг учун ҳам уни нишонламадим"
01 июл 2014 09:45
Новости
Антуан Гризманн: "Бу автогол эди, шунинг учун ҳам уни нишонламадим"
Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Антуан Гризманн ЖЧ-2014 нимчорак финалида Нигерия устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Биз чорак финалга йўл олганимиздан жуда ҳам ҳурсандмиз, - дейди футболчи "AS"га. - Мен иккинчи голимизни киритган вазиятимизда тўпга зарба беришни ҳохлаган эдим, лекин чимни мўлжалга олдим. Бу автогол эди, шунинг учун ҳам мен уни нишонламадим.
Комментарии