RU

Последние новости

15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:21​Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  11 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  13 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16

Антонио Оливейра: "Рақибга нисбатан биз яхшироқ ўйнадик" Новости

Антонио Оливейра: "Рақибга нисбатан биз яхшироқ ўйнадик"

"Насаф" - Тракторсози" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Антонио Оливейра иштирок этди ва ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

"Биринчи бўлимда "Насаф"га қараганда яхши ўйнадик ва рақибга гол уришга умуман имконият бермадик. Лекин иккинчи бўлимдаги дастлабки 15 дақиқа мезбонлар катта куч билан олдинга боришди ва бизни қийнаб қўйиб, иккита гол уришга эришишди. Кейинчалик биз ўйин тизгинини ўз қўлимизга олишда бироз қийналдик. Аммо учрашув сўнггида ва умуман олганда, биз рақибга нисбатан яхши сифатли ўйин кўрсатдик дея оламан. Шу ўринда "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Осиё чемпионлар лигаси энди бошланди ва ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. Ҳакамлар баҳсни яхши бошқариб боришди. Ўйиндаги энг яхши жамоа бу - ҳакамлар бўлишди", - дея ўз сўзини бошлади Антонио Оливейра.

- Мураббий алмашгани жамоа ўйинида қанчалик таъсир кўрсатди?

- Мағлубиятни бу билан боғламаган бўлардим. Гарча янги жамоага келган бўлсамда, жамоа билан яхшилаб танишиб олганмиз ва бир қатор ўйинларни ўтказишга ҳам улгургандик.

- "Насаф"нинг қайси футболчисини алоҳида таъкидлаган бўлардингиз?

- Мен рақиб ўйинига эмас, балки ўз жамоа ҳақида қайғураман ва фикр юритаман. "Насаф" яхши ва кучли жамоа. Улардан ҳеч бир футболчини алоҳида кўрсатмоқчи эмасман. Шунчаки жамоа яхши ўйнади.

- Иккинчи бўлимнинг дебютида қўйиб юборилган голлар нима билан боғлиқ?

- Жамоанинг бироз эътиборсизлиги қимматга тушди. Футболда биринчи ва иккинчи таймлардаги дастлабки 15 дақиқа жуда муҳим саналади ва шу дақиқаларда қайси жамоа яхши ҳаракат қилса, айнан ўша клуб ғалаба қозонади одатда. Статистика шуни кўрсатади. Учрашувнинг сўнгги 15 дақиқасида биз катта устунлик билан ўйнадик. Бироқ ўйлаган мақсадимизга етиша олмадик.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика