Антонио Конте: “Вазиятларни голга айлантира олмаслигимиздан норизоман”
29 окт 2017 00:57
Новости
Антонио Конте: “Вазиятларни голга айлантира олмаслигимиздан норизоман”
АПЛ 10-туридан ўрин олган “Борнмут” – “Челси” (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Антонио Конте ўйин ҳақидаги фиклари билан ўртоқлашди.
“Ўйлашимча, биз яхши ўйин кўрсатдик ва ғалабага ҳақли эдик. Агар сенда кўплаб имкониятлар бўлса, сен улардан албатта фойдаланишинг шарт. Ўйинга танқидий кўз билан қарайдиган бўлсак, мен бугунги баҳсда вазиятлардан фойдалана олмаганлигимиздан нороиман. 1:0 - хавфли ҳисоб.
Дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолганимиздан хурсандмиз. Агар жамоа тўп ўтказмай ғалабага эришса, бу стабиллик тақдим этадим. “Челси” учун бу жудаям муҳим”, дея ўз фикрларини билдириб ўтди италиялик мутахассис.
Комментарии