RU

Последние новости

18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  0 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  2 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  18 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8

Антонио Конте: “Биринчи даврадаги 0:3 ҳисобини унутганим йўқ” Новости

Антонио Конте: “Биринчи даврадаги 0:3 ҳисобини унутганим йўқ”

“Челси” бош мураббийи Антонио Конте жамоасининг “Арсенал”га қарши кечадиган учрашуви олдидан биринчи даврада “канонирлар”дан учралган йирик (0:3) мағлубиятни эсга олиб ўтди.

“Албатта бу мағлубиятга анча вақт бўлди. Аммо буни доим эсда тутиш лозим: биз биринчи бўлимдаёқ ўз дарвозамиздан учта тўп олиб чиқишга улгургандик. Шу сабаб бу мағлубиятни мен доим эсимда сақлайман. Ўйлайманки, футболчиларим ҳам буни унутишмаган.

Бизни “Арсенал”га қарши жуда қийин беллашув кутиб турибди. Биринчи даврадаги баҳсни унутмаган ҳолда айтишим мумкинки, ўтган давр ичида кўп нарсалар ўзгарди. Энди биз бир жамоа сифатида ҳаракатланаяпмиз. Эртага биз ўз майдонимизда ўйнаймиз, мухлислар бизни қўллаб-қувватлашади. Яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозониш ниятидамиз. Энг муҳими концентрацияни сақлаб қолишимиз лозим.

“Арсенал” биринчи даврада бизни йирик ҳисобда мағлуб этди ва улар буни яна такрорлашлари ҳеч гап эмас. Шу сабаб бир зум ҳам эҳтиёткорликни йўқотмасдан, ғалабага бўлган иродани, чанқоқликни намойиш этишимиз лозим. Футболчиларга доим такрорлайман: сиз ҳар доим ўзингизга ва ўз уйинингизга баҳо беринг, бошқаларникига эмас”, деди “Челси” устози ўйин олди ўтказилган матбуот анжуманида.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика