Антирекордлар сари одимлаётган "Арсенал"!
28 авг 2021 19:49
Новости
Антирекордлар сари одимлаётган "Арсенал"!
Ушбу учрашувда "шаҳарликлар" 80,9, "канонирлар" эса 19,1 фоиз вақт давомида тўпни ушлаб тура олди. Баҳс давомида Артета жамоаси рақиб дарвозаси томон бирорта аниқ зарба бера олмади. "Сити"да эса бу рақам 10ни ташкил қилди. Зарбалар бўйича умумий ҳисоб - 25:1.
Мезбонлар учрашувда 757 пас амалга оширган бўлса, меҳмонлар 179 марта бу ишни амалга оширди ҳолос.
Ундан ташқари, "Арсенал" 67 йилдан кейин илк марта АПЛнинг дастлабки уч турида юта олмади. Бунга қадар шундай ҳолат 1954/55 йилги мавсумда содир бўлганди. Шунингдек, 1953/54 йилги мавсумдан буён илк марта жамоа дастлабки уч турда бирорта гол уришни уддаламади.
Айни дамда "Арсенал" АПЛ турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди. Келаси турда лондонликлар "Норвич"га қарши баҳс олиб боради.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии