RU

Последние новости

12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  0 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  1 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  4 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  4 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  11 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  23 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  16

Антиқаҳрамондан суперқаҳрамонга айланган тожик "Рамос"и, регбича зарбалар. "Бунёдкор" — "Қўқон-1912" баҳси нимаси билан ёдда қолди? Новости

Антиқаҳрамондан суперқаҳрамонга айланган тожик "Рамос"и, регбича зарбалар. "Бунёдкор" — "Қўқон-1912" баҳси нимаси билан ёдда қолди?

Гарчанд U-23 Осиё Кубоги ниҳоясига етган бўлса-да, Ўзбекистонда футбол давом этади.

Суперлига клублари бироз муддат танаффусдан сўнг яна чемпионатда ўз иштирокини бошлади. 12-турнинг дастлабки икки ўйинидан сўнг кеча ҳам яна шунча баҳс орқали чемпионат учрашувлари давом эттирилди. Улардан бири яқинда миллий терма жамоа иштирок этган Намангандаги "Навбаҳор" — "Металлург" учрашуви бўлса, иккинчиси бир неча кун илгари барчанинг диққат марказида бўлган стадионда бўлиб ўтган "Бунёдкор" — "Қўқон-1912" тўқнашуви эди. Хўш, пойтахтдаги ўйин нимаси билан ёдда қолди?


Билетлар бисёр, одамлар қани?

Бир неча кун илгари мазкур муҳташам майдонга қадам ранжида қилиш минглаб юртдошларимизнинг армонига айланди. Амал-тақал қилиб, учрашув чиптасини қўлга киритган кўпгина томошабинлар ҳам чўнтагидаги ҳамёнини вазн ташлашига рози бўлганди. Кечаги ўйин орқали эса футбол шинавандалари фақатгина финални кўзлашгани кўриниб қолди. Аслини олганда, бу гапга ҳайратланаётган стикер қўйиш маънили эмас, сабаби чемпионатнинг кўпгина ўйинларида қимматли вақтини ажратган ҳолда ташриф буюрган томошабинлар қаршисидаги бўм-бўш ўриндиқлар билан дийдорлашганча учрашувларни кузатишига ўрганиб қолганмиз. Қолаверса, "Бунёдкор" учрашув аввалида 9, қўқонликлар эса 11-ўринни банд қилишганди ва бу ҳам ўйинга бўлган эътибор яқинда трентга айланган шакар ва буханка нон сингари қийматга эга бўлолмасди.


Антиқаҳрамондан суперқаҳрамонга айланган Эргашев

"Қалдирғочлар" сардори ўйин давомида унчалик кўп кўзга ташланмади, баъзи вазиятларни бартараф этишда жонбозлик кўрсатди. Аммо унинг катта саҳна марказидан ўрин олишига сўнгги 5-6 дақиқа кифоя қилди. Гол урилишидан барча умидини узиб, нурсиз дурангга рози бўлаётган бир паллада водийликлар мезбонларнинг хатосидан унумли фойдаланиб, олдинга юриш қилди. Жавоҳир Сиддиқов ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борди ва марказдан жон-жаҳди билан югуриб келаётган шеригига тўпни узатди. Чорасиз қолган Эргашев эса Хожимирзаевни қоидабузарлик билан тўхтатиб қолишга мажбур бўлди. Ҳакам ВАРга қулоқ тутди ҳамда 11 метрли нуқтага ишора қилди. Йосович эса бундай туҳфани мамнуният билан ижро этди. Дарвоқе, марказий ҳимоячи бу қоидабузарликгача бош ҳакамнинг сариқ рангдаги совғаси билан сийланганди, шу боис бўлса керак, Раҳимбек Каримов ушбу вазиятда чўнтагига қўл солишни истамади. Эргашев учун трагедик якун бўлиши мумкин эди, бироқ иккинчи бўлимга қўшиб берилган сўнгги дақиқалар ўтиб бораётган бир паллада футболчи ўзи кийиб юрган рақам остида қайсидир машҳур футболчи нималар қила олганлигини бир зум ёдга олди ҳамда ўша ишни стандарт вазиятда амалга оширди. Шу тариқа, тожикистонлик 4-рақамли ҳимоячи учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Регбича зарбалар

Бизга маълум-у машҳур бўлмаса ҳам, регби спорт тури ҳақида ҳойнаҳой эшитган бўлсангиз керак. Уларга футболдақа дарвоза ҳам керак эмас, истаган баландлигига жарима зарбасини ижро этаверади. Кечаги учрашувдаги зарбаларга ҳам футбол дарвозаси торлик қилди. Ҳисобга монанд тарзда жамоалар бир-бирларининг дарвозаларини 8 маротабадан нишонга олган бўлишса, ҳар бирида атиги 2тадан уриниш аниқ амалга оширилган, шулардан ярми гол билан тугаган. Қолган 6 ҳаракатнинг барчаси дарвоза тўридан ўрин олишига 2-3 метр масофа етмаган, холос. 

1-зарба

2-зарба

3-зарба

4-зарба

5-зарба

6-зарба

7-зарба

8-зарба

9-зарба


Нима бўлган тақдирда ҳам четдан бироз уйқуни келтирадигандек таассурот қолдирган учрашув биз учун унчалик зерикарли бўлмади. Ҳисоб ўйинга мутлақо мос бўлди деб бемалол айтиш мумкин. Аслида эса иккала жамоа ҳам қимматли 2 очкодан маҳрум бўлди. Келгуси турда "Бунёдкор"ни "Пахтакор", "Қўқон-1912" жамоасини "Динамо" кутиб турибди. Ўйлайманки, ушбу учрашувлар ҳам ёдда қоларли лаҳзаларга бой бўлади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика