Анжелик Кербер: «Ана Иванович ва Швайнштайгернинг тўйини кутаяпман»
04 фев 2016 08:30
Новости
Анжелик Кербер: «Ана Иванович ва Швайнштайгернинг тўйини кутаяпман»
Теннис бўйича Australian Open ғолибаси Анжелик Кербер Ана Иванович ва «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Улар менга табрик хатларини юборишди. Бир бирига жуда мос жуфтлик. Ана менинг энг яқин дўстларимдан бири, уларнинг тўйини сабрсизлик билан кутаяпман», - дейди Кербер.
Кейинроқ Кербер тўй санаси ҳақидаги саволларга кулиб жавоб беришдан бош тортди.
Комментарии