RU

Последние новости

11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  0 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  20 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  2 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  2 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  137 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0

Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда Новости

Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда

Инсайдер Фабрицио Романо бир қатор топ-клублар томонидан кўзланаётган "Борнмут" ҳимоячиси Дин Хёйсеннинг бўлажак трансфери хусусида маълумот берди.

Унга кўра, Хёйсеннинг шартномасида 50 млн фунт миқдоридаги товон пули бор ва бу аллақачон расман тасдиқланган. Романо таъкидлаганидек, испаниялик ҳали якуний қарорга келмаган.

Хёйсен айни пайтда бир қанча топ-клублар билан бевосита музокаралар олиб бормоқда. Асосий даъвогарлар "Челси", "Ливерпуль" ва "Арсенал" бўлиб, улар футболчи трансфери устида фаол ишламоқда. 

Барча алоқалар ўйинчининг номидан амалга оширилади, клуб бу жараёнга аралашмайди, дея таъкидлади Романо.

"Челси" январь ойидаёқ Хёйсенни сотиб олишга уриниб кўрган, бироқ ўша пайтда товон пули ҳақидаги банд кучга кирмаганди.

"Реал" ҳам Хёйсеннинг севимли вариантлари сифатида тилга олинади, бироқ мадридликлар ҳозирча на трансфер стратегияси, на бюджети борасида бир қарорга келган, айниқса, уларда ҳали мураббий масаласи кун мавзусига айланган.

Дин Хёйсен – "Борнмут"нинг 20 ёшли испаниялик ҳимоячиси. У жорий мавсум "гилослар" сафида 31 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у дунёнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган "Golden Boy" мукофотига даъвогарлар бешлигига кирган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика