RU

Последние новости

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  3 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  2 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  4 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  12 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  8 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  17 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  20 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

Англия Суперкубоги. "Арсенал" пенальтилар сериясида ғолиб бўлди Новости

Англия Суперкубоги. "Арсенал" пенальтилар сериясида ғолиб бўлди

"Арсенал" ҳамда "Челси" ўртасида бўлиб ўтадиган Англия Суперкубоги учун баҳс бугун 18:00да бошланади.

"Арсенал" – "Челси" 1:1 (4:1 пен. серияси)

Голлар: 0:1 – 46 Мозес, 1:1 – 82 Колашинац.

"Арсенал": Чех, Мертесакер (Колашинац, 32), Монреаль, Бельерин, Холдинг, Эль-Ненни, Окслейд-Чемберлен, Джака, Ивоби (Уолкотт, 67), Уэлбек (Нелсон, 87), Ляказетт (Жиру, 66).

"Челси": Куртуа, Аспиликуэта, Давид Луиз, Кэйхилл, Мозес, Виллиан (Мусонда, 82), Фабрегас, Педро, Канте, Алонсо (Рюдигер, 79), Батшуайи (Мората, 74).

Огоҳлантиришлар: Аспиликуэта (13), Бельерин (15), Алонсо (35), Виллиан (37).

Четлатиш: Педро 80.


ЯНГИЛАШ

1. Учрашув бошланди. Тўпга биринчи бўлиб кўклар тегишди.

4. Илк дақиқалардан "Арсенал" ташаббусни қўлга олди. "Тўпчилар" қанотлардан ҳужум уюштириб, рақиб дарвозасини ишғол қилмоқчи.

6. Ивоби чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни жамоадошларига узатди, аммо тўпга тегинадиган "тўпчи" топилмади. Хавф бартараф этилди.

Эслатиб ўтамиз, Лондон клублари ушбу учрашувдан тушган пулни Кенсингтон туманида Гренфелл биносидаги ёнғинда жабрланганларга беришга қарор қилишди. Ушбу ёнғин 79 кишини бу дунёдан олиб кетди.



12. Аспиликуэта рақибни тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Ҳали эрта эмасми?


Алексис Санчес ва Месуот Озил учрашувни мухлислар орасида томоша қилмоқда

15. Сариқ карточка навбати "Арсенал" футболчисига. Эктор Бельерин рақибга нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди.

17. Ўйин темпи жуда тез. Жамоалар ҳужумлар билан алмашишмоқда. Ҳозирча фақат "Арсенал" гол уришга яқин келди, аммо омад кулиб боқмаяпти.

21. ЗАРБА!!!! Бельерин ўз қанотидан қарши ҳужум бошлади, узатмалардан сўнг тўп Ляказеттга етиб борди, у эса ПСЖга ўтиб кетган Неймар услубида тўпни ўнгроқ олиб узоқ бурчакка зарба берди. "Челси"ни дарвоза устуни қутқариб қолди. Қойил Ляказетт!

26. Гари Кейхилл иккинчи қаватда тўп учун курашда Пер Мертезакернинг қошини ёрди. Шифокорлар жиддий жароҳат олган немис футболчисига тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

30. Мертезакер шифокорлар билан майдонни тарк этди. Биринчи бўлимда "Арсенал" таркибида ўзгариш бўлади.

32. Ўзгариш ("Арсенал"). Жароҳат олган Пер Мертезакер ўрнига Сеад Колашинац майдонга тушди.

34. ПЕДРООО! Виллиан ўз қанотида бошланган қарши ҳужумни, бошқа қанотга ўтказди. Ажойиб узатмани қабул қилган Педро алдамчи ҳаракатлар билан жарима майдончасига кириб борди ва чап оёғи билан зарба берди. Чех ушбу зарбани қайтариб қолди. Ҳисоб 0:0.


Бечора Пер Мертезакер

36. Виллиан рақиб жарима майдончасида симуляция ишлатди. Ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

43. Ивоби майдоннинг ярмини бир ўзи босиб ўтди, ўзи тўп оширган жамоадошидан тўпни қайтириб олиб, дарвоза томон зарба берди. Куртуа турган жойида тўпни илиб олишга муваффақ бўлди.


Зорро уч рақиби билан курашмоқда

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

ТАНАФФУС

46. Иккинчи бўлим бошланди ва тезда ГОООЛЛЛЛЛЛ!!! Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларидан "аристократлар" бурчак зарбасини амалга оширишди, ҳимоячилар қайтарган тўпни Кейхилл яна жарима майдончасига ташлади, Мозес эса тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва дарвозани ишғол қилди. 0:1

49. "Арсенал" қарши ҳужумда рақибни қопқонга туширмоқчи бўлди, бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.


55. Гари Кейхилл ва Давид Луис иккинчи қават учун курашда бир-бирига зарба бериб юборди. Гарининг аҳволи жойида, лекин Давид Луис ўрнидан турмаяпти.

61. "Арсенал" ҳисобни тенглаштиришга жон жаҳти билан ҳаракат қилмоқда, бироқ улар "Челси" ҳимоячиларидан ақллироқ ўйнай олишмаяпти.

64. Статистикага эътибор беринг. Дарвозага аниқ зарба бериш: 6:4. "Арсенал" олдинда, бироқ ҳисоб аксини кўрсатмоқда.

66. "Тўпчилар" сафида ўзгариш. Ляказетт - Жиру. Ивоби - Уолкотт.


Ҳозирча Антонио Контенинг тактикалари иш бермоқда.

73. Альваро Мората илк маротаба "Челси" сафида расмий учрашувда майдонга тушмоқда. Батшуайи Альварога жойини бўшатиб берди.

75. Учрашув якунланишига роппа-роса 15 дақиқа қолди.

79. Педро Родригес рақибни оёғига тепди ва ҳакам томонидан четлатилди. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Ҳамма сариқ карточкани кутган эди.

81. ГООООООЛЛЛЛ! КОЛАШИНАЦЦЦЦ!!! Айнан Педронинг фолидан сўнг амалга оширилган жарима зарбаси голга айланди. Колашинац иккинчи қаватда дарвозага зарба берди ва ҳисобни тенглаштирди.


90. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

Иккинчи бўлим ҳам ўз якунига етди. 

Маълумот учун: "Арсенал" Суперкубокдаги сўнгги икки пенальтилар сериясида мағлубиятга учраган.

Пенальтилар серияси.

Гари Кейхилл - гол ("Арсенал" - "Челси" 1:2)

Тео Уолкотт - гол ("Арсенал" - "Челси" 2:2)

Начо Монреаль - гол ("Арсенал" - "Челси" 3:2)

Тибо Куртуа - гол эмас ("Арсенал" - "Челси" 3:2)

Альваро Мората - гол эмас ("Арсенал" - "Челси" 3:2)

Окслейд-Чемберлен - гол ("Арсенал" - "Челси" 4:2)

Оливье Жиру - гол ("Арсенал" - "Челси" 5:2)

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика