RU

Последние новости

01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  3 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  4 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Англия. Мавсум олдидан: "Челси" Новости

Англия. Мавсум олдидан: "Челси"

Ўтган мавсумни совринларсиз якунлаган Жозе Моуриньо келаётган мавсум олдидан ўз олдига юқори мақсадларни қўйган.

Бугун "Челси"нинг янги мавсумга кўрган тайёргарлиги, клубга янги келиб қўшилган футболчилар ҳамда жамоанинг имкониятлари ҳақида гаплашамиз. 

Трансферлар

Келганлар:

Сеск Фабрегас («Барселона», £30 млн),
Диего Коста («Атлетико», £32 млн),
Филипе Луис («Атлетико», £16 млн),
Дидье Дрогба («Галатасарой», эркин агент),
Тибо Куртуа («Атлетико», ижарадан қайтган),
Курт Зума («Сент-Этьен», ижарадан қайтган),
Марио Палашич («Хайдук», £3 млн).


Кетганлар:

Эшли Коул («Рома», шартнома тугаган),
Фрэнк Лэмпард («Нью Йорк Сити», шартнома тугаган),
Патрик Ван Аанхольт («Сандерленд», £1,5 млн),
Демба Ба («Бешиктош», £4,7 млн),
Давид Луис (ПСЖ, £50 млн),
Ромелу Лукаку («Эвертон», £28 млн),
Лукас Пьязон («Айнтрахт Франкфурт», ижара),
Томаш Калаш («Кельн», ижара),
Ориоль Ромеу («Штутгарт», ижара),
Уоллес («Витесс», ижара),
Торган Азар («Боруссия М», ижара),
Кеннет Омеруо («Мидлсбро», ижара),
Райан Бертранд («Саутгемптон», ижара),
Гаэль Какута («Райо Вайлекано», ижара),
Жон Свифт («Роттерхэм», ижара),
Марио Палашич («Эльче», ижара),
Сэм Хатчинсон («Шеффилд Уэнсдэй», шартномаси тугаган) ,
Билли Клиффорд («Уолсолл», шартномаси тугаган).



Жамоанинг мавсум олдидан ўз олдига қўйган мақсадлари


Минимум: Ютиш мумкин бўлган тўртта совриндан камида биттасини ютиш.

Максимум: Англия премьер-лигаси ва Чемпионлар Лигасини ютиш.

Бошқа ҳар қандай натижа Моуриньонинг “Челси”даги курсисини қимрилашига сабаб бўлиши мумкин.



Мавсум олдидан ўтказилган ўйинлар:

«Уиком Уондерерс» – «Челси» 0:5 (Бэмфорд, Браун-2, Терри, Иванович)

«Уимблдон» – «Челси» 2:3 (Терри-2, Салох)

«Пеллец» – «Челси» 1:1 (Бога)

«Олимпия» – «Челси» 1:2 (Коста, Зума)

«Витесс» – «Челси» 1:3 (Салох, Фабрегас, Матич)

«Вердер» – «Челси» 3:0

«Фенербахче» – «Челси» 0:2 (Коста, Иванович)

«Бешикташ» – «Челси» 1:0

«Ференцварош» – «Челси» 1:2 (Рамирес, Фабрегас)


“Челси” бу йил мавсумга тайёргарлик кўриш учун АҚШ ёки Осиёда бўлмади. Маълумотларга қараганда, клуб бош мураббийи Моуриньонинг ўзи ушбу қарорга келган. Португалиялик мураббийнинг фикрича, ЖЧдан сўнг яна иқлимнинг алмашиши футболчиларга янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун ҳалал бериши мумкин. 


Таҳмин:
1-ўрин. Букмекерлар ва бир қанча мутаҳассилар лондонликларни Чемпионлик учун энг асосий даъвогар сифатида кўрсатишмоқда. Клуб трансфер бозорида ажойиб иш олиб борди. Керакли чизиқлар учун керакли футболчиларн ўз сафига қўшиб олди. Моуриньо эса дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири ҳисобланади.


Либослар:

Жамоа уй учрашувларида ўзининг анъанавий кўк рангли формасида майдонга тушади.

Сафарда эса сариқ рангли либосида ҳаракат қилади.

Заҳира либоси эса қора рангдан ташкил топган.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика