Англия гранди Дибалага 140 млн. сарфламоқчи
06 мар 2019 17:15
Новости
Англия гранди Дибалага 140 млн. сарфламоқчи
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибалани қўлга киритмоқчи, дея хабар беради The Sun.
"Қизил иблислар" аргентиналик футболчи учун 140 млн. евро сарфлашга тайёр. Буюк Британия нашрининг хабар қилишича, Дибала МЮда Ромелу Лукакунинг ўрнини тўлдириши тахмин қилинмоқда. Аввалроқ, Мадриднинг "Реал" клуби ҳам Дибала билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабар тарқалганди.
25 ёшли футболчи жорий мавсум А сериянинг 23 баҳсида қатнашиб, 4та гол урган ҳолда 6та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии