RU

Последние новости

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  9 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  180 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  12 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Англия. 31-тур. "Кардифф" ва "Ливерпуль" ўйинида 9та гол урилди Новости

Англия. 31-тур. "Кардифф" ва "Ливерпуль" ўйинида 9та гол урилди

Англия премьер-лигасининг 31-турида "Ливерпуль" сафарда "Кардифф" меҳмони бўлди.
                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ

Ушбу саҳифада ўйин бошлангач матнли трансляцияни кузатиб бориш мумкин.


Ўйин бошланди. 4-дақиқада Ким Бо Кьюннинг амалга оширган жарима тўпини Симон Миньоле майдон ташқарисига чиқариб юборди. 10-дақиқада майдон эгалари ҳисобни очишди! Фрейзер Кэмпбелл ўнг қанотдан тўпни Жордан Матчга оширди, футболчи Симон Миньоле қўриқлаётган дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0.

16-дақиқада Глен Жонсоннинг тўп узатишидан сўнг Луис Суарес ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

25-дақиқада Кэмпбелл тўпни ўнг қанотдаги Матчдан қабул қилиб олди, жарима майдони ичига кириб бориб "Ливерпул" дарвозсининг пастки бурчагини нишонга олди - 2:1.

30-дақиқада Коутиньо жарима майдони ташқарисидан дарвозага зарба берди, тўп анча ноаниқ кетди.

33-дақиқада Фабионинг зарбаси йўлига Шкртел тўғаноқ бўлди.

41-дақиқада ҳисоб тенглашди. Филиппе Коутиньо ўнг қанотда тўпни эгаллаб олди ва жарима майдони ичига ҳаволатиб узатди, Мартин Шкртел бир ҳаракат билан дарвозани ишғол қилди - 2:2.

44-дақиқада Суарес ва Коутиньо кетма-кет бурчак тўпини амалга оширишди, самарасиз.

Иккинчи бўлим бошланди. 49-дақиқада Беллами бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

54-дақиқада Шкртел дублини расмийлаштирди! Коутиньонинг бурчакдан ошириб берган тўпини Шкртел дарвозага йўллади - 2:3.

60-дақиқада энди Суарес дублга эришди. Старрижнинг чиройли пасидан сўнг Суарес гол урди - 2:4!

69-дақиқада Жеррард жарима тўпини амалга оширди, унинг йўллаган зарбаси дарвозага аниқ боргани йўқ.

75-дақиқада энди Старриж гол урди! Суарес тўп билан олдинга борди ва икки ҳимоячини чалғитиб шерига тўпни оширди, Даниеэл бундай имкониятдан унумли фойдаланди - 2:5.

83-дақиқада Жеррарднинг узатиб берган тўпини Суарес боши билан дарвозага йўллади, бу сафар ноаниқ.

88-дақиқада Кенуайн Жонснинг пасидан сўнг Матч ўйиндаги ўзининг иккинчи голини урди - 3:5.

90+6-дақиқада Суарес хет-трик қайд этди - 3:6! Баҳс айнан мана шу ҳисоб билан тугади.

Кардифф – Ливерпуль 3:6
22 март, 20.00, «Кардифф Сити Стэдиум»
Голлар:
1:0 – 9 Матч,  1:1 – 16 Суарес,  2:1 – 25 Ф. Кэмпбелл,  2:2 – 41 Шкртел,  2:3 – 54 Шкртел,  2:4 – 60 Суарес,  2:5 – 75 Старриж,  3:5 – 88 Матч,  3:6 – 90+6 Суарес.
Кардифф – Маршалл, Фабио, Теофиль-Катрин, Кала, Колкер, Джон (Дэли, 65), Ким Бо Ген (Заа, 65), Медель, Матч, Беллами (Кен. Джонс, 70), Ф. Кэмпбелл.
Ливерпуль – Миньоле, Жонсон, Шкртел, Аггер, Фланаган (А. Сиссоко, 73), Аллен, Жеррард, Хендерсон, Коутиньо (Стерлинг, 68), Старриж (Сако, 90), Суарес.
Огоҳлантиришлар: Жеррард (2), Кала (33), Фабио (50), Шкртел (90), Аллен (90).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика