RU

Последние новости

12:41ПФЛ "Насаф"нинг футболчини ижарага бериш масаласидаги таклифини қабул қилмади  0 12:15Англия Кубоги 4-босқичига қуръа ташланди: "Сити"га осон рақиб тушди, МЮ Ван Нистелрой қўл остидаги "Лестер"га қарши ўйнайди  0 11:58Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"да  2 11:39Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси "Ордабаси" билан хайрлашди  2 11:23Ўзбекистонлик ҳакам бугун 2 учрашувда иш олиб боради  0 11:10Футзал. Бугун Ўзбекистон Осиё чемпионати саралашидаги иштирокини бошлайди  1 11:03Расман. Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси янги мавсумни «Бунёдкор»да бошлайди  2 10:57«Манчестер Сити» ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттиради  2 10:48АПЛдагилар космосдан тушмаган ёхуд уни "Манчестер Сити"да нима кутмоқда? Ҳусановнинг саргузаштлари ўзбекистонлик мураббийлар нигоҳида  3 10:31«Краснодар» тарбияланувчиси «Сурхон» кўригидан ўтмоқда  1 10:05Бир қатор тажрибали футболчилар «Хоразм» йиғинида иштирок этмоқда  2 09:47Ислом Исмоилов: "Рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ. Барча рақибга қарши ўйнашимиз керак бўлади"  2 09:22«Насаф» сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчи «Қўқон-1912» йиғинига қўшилди  6 08:49Суперкубокни қўлга киритган Флик учрашув якунидан ўнг нималар деди?  25 08:15«Бунёдкор»нинг учта жамоасига янги бош мураббийлар тайинланди  9

Андрей Шипилов: “Металлург” ЎФА ва ПФЛ талабларини доимо бажариб келган ва шундай бўлиб қолади” Новости

Андрей Шипилов: “Металлург” ЎФА ва ПФЛ талабларини доимо бажариб келган ва шундай бўлиб қолади”

“Металлург” жамоаси бош мураббийи Андрей Шипилов сўнгги пайтларда турли нашрларда клуб ва унинг позицияси ҳақида берилаётган материалларга ўз муносабатини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг қайсидир сайтида "Металлург" бош мураббийи ЎФА ва ПФЛ талабини бажармаслигини айтди" деган сарлавҳали материал чиққан эди. Ушбу сарлавҳада Шипиловнинг фикрлари нотўғри талқин қилинган. Сарлавҳадаги сўзлар Шипилов айтган гапларга умуман мос тушмас эди. 


-    Андрей Сергеевич, кейинги пайтларда Сизнинг номингиздан “Металлург” футбол клуби ва унинг позицияси юзасидан айрим тушунарсиз материаллар чоп этиляпти. Гўёки, “Металлург” ЎФА ҳамда ПФЛнинг талабларини бажаришдан бош тортаётганмиш?
-    Бу бўлмаган гап. Биз Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси олиб бораётган ислоҳотлар, ўзгаришларга асло қарши эмасмиз. Аксинча, янгиланиш йўлидаги ҳар қандай ижобий ҳаракат ва қарорларни қўллаб қувватлаймиз. Мен оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистларни ҳурмат қиламан. Аммо саволларига қайтарган жавобларимизни ўз мақсадлари йўлида бошқача талқин этишлари, бизни юқори ташкилотларимизга ёмон кўрсатиб қўйишларига қатъиян қаршиман. Мамлакат миллий чемпионати – Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми арафасида клубнинг янги мавсум арафасидаги мақсад ва вазифалари ҳақидаги саволларга жавоб бериб, юксак натижаларга эришиш учун жуда кўп, тинимсиз меҳнат қилиш кераклигини таъкидлаганман. Натижа йўлида майдонга тушишга энг муносиб, тайёр ўйинчилар хизматидан фойдаланишимни айтганман. Ҳатто терма жамоага номзод ўйинчига ҳам талаб бир хил қўйилишини билдирганман. Ўйин куни ҳолати ҳам жисмонан, ҳам руҳан мураббийлар штабини қаноатлантирган футболчини майдонга туширамиз, деганман. Хўш, бунинг нимаси ЎФА ёки ПФЛ талабини бажармаслик экан? Менга қолса 1997 йил эмас, ундан кичик, 1999, 2000, 2001 йилда туғилган футболчи бўлмайдими, уларни ҳам майдонга туширишга тайёрман, агар ижобий натижага эришишимизга ёрдам бера олишса. Қани бу ерда юқори футбол ташкилотига бўйсунмаслик?



-    Ўзи “Металлург”да Регламент талаблари бўйича муаммолар йўқми?
-    Мақтанишга йўймангу, Осиё чемпионлар лигасида Ватанимиз шарафини ҳимоя этаётган жамоалардан ташқари “Металлург” биринчилардан бўлиб 2019 йилги мавсум учун буюртма топширди. Агар клуб олдида муаммолар бўлганида ёки “Металлург” ЎФА ва ПФЛ Регламенти талаблари бажармаганида жамоа ўйинчилари рўйхатдан ўтказилмаган бўларди. Айни пайтда янги мавсум учун чиқарилган Регламент бўйича кўз тегмасин барча талабларни баҳоли қудрат адо этиб келаяпмиз. Ўтган мавсумлар учун футболчилар, мураббийлар олдида қарздорлик йўқ. Стадион янги мавсум ўйинларини қабул қилишга деярли тайёр. Марказий стадионимизда сўнгги пардозлар ишлари олиб борилаяпти. Футбол майдонини суғориш тизими бутунлай янгиланди, дренаж ҳолати қайта кўриб чиқилди. Трибунадаги синган, яроқсиз ҳолатга келиб қолган барча ўриндиқлар янгиланди. Ёритгич тизимимизда ҳам муаммолар йўқ. Ўтган мавсумда прожектор чироқлари Филипс компанияси ускуналари билан жиҳозлангач, ёритиш тизимидаги камчиликлар бартараф этилганди. Янги мавсум арафасида шунчаки уларнинг настройкаси қайта кўздан кечириб чиқилмоқда. Трансформаторимизнинг электр мурувватлари кучлиларига ўзгартирилди. Трансляция жараёни учун ижодий ходимларга бу йил қўшимча қулайликлар яратилди. Жумладан, тасвирчилар турадиган майдон (площадка) янгиланди. Тасвирчиларнинг турли об ҳаво шароитларида узлуксиз иш олиб боришларини таъминлаш учун площадкага махсус том барпо этилди. Футболчиларнинг кийиниш, ювиниш хоналари, назоратчи, комиссар, ҳакамлар хоналари мавсум ўйинларига аллақачон шай. Биз сабрсизлик билан чемпионатнинг бошланишини кутаяпман. Фурсатдан фойдаланиб, барча ишқибозларимизни стадионларга чорлаб қоламан. Келинг, жамоамизни қўллаб- қувватланг, бизнинг ўн иккинчи ўйинчимизга айланинг.

-    Суҳбатимиз якунида ОАВ вакилларига ҳам тилакларингиз бўлса...
-    Журналистларни ҳурмат қиламан. Улар бор, матбуот бор камчиликларимиздан воқиф бўлиб турамиз. Мен ҳар қандай танқидни эшитишга, таклифни ўрганишга тайёрман. Фақат битта мақсад – футболимизни ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш, ёш, баркамол авлодни тарбиялаш йўлида бирлашайлик. Зеро келажак ёшларимиз қўлида, улар мамлакатимиз довруғини оламга ёйишади. Юртимиз шон-шавкатини кўтаришади. Шу йўлда камарбаста барча инсонларга омад ва улкан зафарлар тилайман.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика