Андрей Шипилов: "Дуранг адолатли натижа"
29 фев 2020 19:18
Новости
Андрей Шипилов: "Дуранг адолатли натижа"
"Ўйин қизиқарли ва кескин ўтди. Иккала жамоа ҳам ғалабага лойиқ эди. Рақиб таркиби жуда кучли, биз ҳам яхши ўйнашга уриндик. Менимча натижа адолатли.
Бугун "Металлург" сафида Александр Лобанов яхши ҳаракат қилди. Бундан ташқари қанот вакиллари Тошқўзиев ва Тошпўлатов катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Иккинчи таймда бутун жамоам яхши ўйнади. Убайдуллаевда 2-3та қулай имконият бўлди. Иккинчи бўлимда бизда яхшироқ кўпроқ имконият бўлди.
Майдонга керагидан кўп қум тўкилганини кўрдик. Айнан шу боис Акбар Исматуллаев жароҳат олди. Иккала ҳам жамоа ҳам 75 фоиз кучини намойиш этди.
Нима учун Зоҳид Абдуллаев жамоадан кетиб яна қайтди? Музаффаровда оилавий муаммолар пайдо бўлди ва у билан хайрлашдик. Абдуллаев билан узоқ суҳбат бўлди ва у билан хайрлашиш оғир бўлганди. Раҳбарият ёрдами билан Абдуллаевни барибир жамоага қайтардик.
Клубда уч йилдан буён ишлаб келаяпман, Тошпўлатовни икки йил давомида ўз жамоамизга олиб келиш учун ҳаракат қилдик, аммо фақат бу йил бунга эришдик. Тошқўзиев 1998 йилда туғилган ёш футболчи, унга имконият бериш керак эди. Ёшларга секин аста кўпроқ имконият бериб бораверамиз. Янги футболчиларнинг жамоага қўшилиб кетишлари учун вақт керак бўлади", - дейди Андрей Шипилов.
Комментарии