RU

Последние новости

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  14 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  67 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Андрей Шипилов: "Бунёдкор" ўз имзосига эга жамоа" Новости

Андрей Шипилов: "Бунёдкор" ўз имзосига эга жамоа"

Суперлиганинг 6-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Металлург" (3:1) учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида бекободликлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

- "Бунёдкор"га қарши ўйинга жуда жиддий тайёргарлик кўргандик. Ким билан тўқнаш келаётганимиздан бохабар эдик. "Бунёдкор" бежизга турнир жадвалида пешқадамлик қилмаяпти. Рақибнинг кучли тарафларини яхши ўргангандик. "Бунёдкор"ни ҳамда уларнинг мураббийлар штабини синчиклаб ўрганиб чиққандик. "Металлург" бугун майдонда 55 дақиқа футбол ўйнади. Айнан шу нарса якунда бизга панд берди. Чунки футбол 55 дақиқа эмас, 90 дақиқа давом этади. Биз йўлган хатони футболда ҳеч қайси жамоа кечирмайди одатда.

"Бунёдкор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги фарқ? "Насаф" биз билан ўйин олдидан иккита фронтда курашаётганди. Шу боисдан ҳам улар функционал жиҳатдан чемпионат ўйинига тўлиқ тайёр эмасликларини билардик. Қаршидаги муваффақиятли ўйинимизга албатта бу жиҳат ҳам роль ўйнади, деб бемалол айта оламан. Бугун эса биз ўйин суратини 55 дақиқа давом эттира олдик холос. Қўпол хато эса якунда бизга қимматга тушди. Чемпионатдаги барча жамоани ҳурмат қиламан. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, "Бунёдкор" ҳақли равишда жамоа имижини муносиб ушлаб турибди. Бу жамоанинг ўз имзоси бор. Бугун улар ҳақли тарзда ғалаба қозонишди. Мураббий ўз стратегиясини жамоа ўйинига тўлиқ кирита олган.

Биз ўтган 5та ўйинда 2та гол ўтказгандик. Бугун эса ўтган 5 турда ўтказмаган голимизни қўйвордик. Буни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Ўйинни чуқур таҳлил қилиб, камчилик ва хатолардан керакли хулосаларни чиқарамиз.

Учрашувдан кейин футболчиларни йиғиб нима дедим? Жамоа ғалаба қозониб турганида ҳаммаси яхши, рисоладагидек кўринади. Биргина мағлубият ҳаммасини издан чиқариши керак эмас. Ҳаёт давом этади. Чемпионат яқиндагина бошланди, ҳали барча кураш олдинда. Буни чемпионат аввалида ҳам таъкидлагандим. Бу йили кураш жуда қизғин бўлади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика