Андрей Шипилов: "Бунёдкор" ҳақли тарзда ғалаба қозонди"
24 ноя 2018 21:37
Новости
Андрей Шипилов: "Бунёдкор" ҳақли тарзда ғалаба қозонди"
"Бунёдкор" – "Металлург" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов қуйидагича фикр билдирди:
- Бугунги ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан ҳар икки жамоа аъзолари ҳам борларини бериб ҳаракат қилишганини алоҳида таъкидлай оламан. Қолаверса, асл футбол шинавандалари ҳам совуқ бўлишига қарамай келиб, севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаб туришди. Бундай стадионда тўп суриш ҳар қандай футболчи учун ёқимли. Ўйин тўғрисида гапирсам, "Бунёдкор" ҳақли тарзда ғалабага эришди. Бизнинг жамоа эса биринчи бўлимни жуда яхши ўтказди. Лекин иккинчи бўлимда умуман ўйинимиз қовушмади. Айниқса, ўйинчи алмаштиришда хато қилганимни айта оламан. Бугун 3-4 нафар ўйинчиларимиз бор маҳоратларини ишга солишди. Айниқса, ёш футболчиларимиз қўлдан келганча ўйнашга уринишди, - деди мутахассис.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии