RU

Последние новости

17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  5 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  6 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  12 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  1 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  6 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2

Андрей Микляев: "Сафардаги 0:0 ҳисоби ҳеч нимани англатмайди" Новости

Андрей Микляев: "Сафардаги 0:0 ҳисоби ҳеч нимани англатмайди"

ОЧЛ 1/8 финали жавоб учрашуви доирасидаги "Локомотив" - "Ал Ҳилол" ўйинидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Микляев иштирок этди.
"Барчага ҳайрли кун. Сафарда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганимиз ҳеч нимани англатмайди. Эртага жавоб баҳси бўлади, шу боис ундан кейин ҳеч нимани ўзгартиришга имкон бўлмайди. Имкониятлар мутлақо тенг. Эртага ким биринчи гол урса тактика ўзгариб бораверади. "Локомотив" кейинги босқичга чиқишга уринади. Жамоанинг янги тарихини яратмоқчимиз. Чорак финалга чиқишни жуда ҳам хоҳлаяпмиз", - дейди Андрей Микляев.

"Эртага албатта ўйин қийин бўлади. Ҳозирча ҳеч нима ҳал бўлмаган. Сафардаги дуранг ҳеч нимани англатмайди", - дейди Салим Мустафоев.

- Сафарда ҳимоядан ўйнадинглар. Эртага ҳужумкор ўйин намойиш этасизларми?
- Эртага жавоб баҳси. Шу боис ҳар бир хато кечирилмайди. Тактикамизни ошкор қилишни истамайман.

- Жамоа пенальтилар сериясига тайёрми?
- Албатта.

- Ўтган сафар ҳам шу савол берилганди. "Бунёдкор" стадионида ОЧЛда кам гол урилади. "Ал Наср" билан ҳам 0:0 бўлганди...
- Эртага 0:0 бўлиб пенальтилар сериясида ютсак бундан хурсанд бўламан. Аммо ҳужумчиларимизга ишонаман. Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқовда имконият бўлса тўп киритишади ва ғалаба қозонамиз.

- Ўтган ўйинда айнан сизнинг қанотингиздан кўп ҳужум қилинди. Ўша футболчини ўргандингизми?

Салим Мустафоев: - Албатта учрашувдан кейин ўша ўйинни кўриб чиқдик. Рақибларни янада яхши ўргандик.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика