RU

Последние новости

00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  0 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  5 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27

Андрей Микляев: "Пахтакор" бизга мухлислик қилиши кутилмаган, лекин ёқимли ҳолат" Новости

Андрей Микляев: "Пахтакор" бизга мухлислик қилиши кутилмаган, лекин ёқимли ҳолат"

Ўзбекистон кубоги-2017 финалидан олдин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микялев матбуот анжуманида қатнашди.

"Кетма-кет иккинчи йил финалда ўйнаймиз. Юртимизга қиш кириб келди. Майдон халал бермаслигини истаймиз", - дейди Андрей Микляев.

"Мавсум кўплаб жамоалар учун якунланди. Аммо икки жамоани эртага муҳим ўйин кутиб турибди. Эртага ким кучли бўлса ғалаба қозонади деб ўйлайман", - дейди Тимур Кападзе.

- Эртага ашаддий рақибингиз "Пахтакор" сизларга мухлислик қилади. Бу ёқимлими?
- Албатта ёқимли (кулади). Бу кутилмаган ва ёқимли ҳолат.  

- Эртага профессионал фаолиятингиздаги сўнгги учрашувни ўтказасиз. Ҳар бир футболчи ишқибозлар тўла стадионда ўтказгиси келади, шу муносабат билан мухлисларга айтар гапингиз борми?
Тимур Кападзе: - Барча мухлисларга, мураббийларга, футболчиларга ва журналистларга раҳмат айтаман. Эртага менинг хайрлашув ўйиним эмас аввало финал. Шу боис мухлислар финални кўриш учун келишади. Аслида мен фаолиятимни терма жамоа сафида якунлашни истагандим. Аммо вазият тақозоси билан бу амалга ошмади. Эртага мухлислар кўп келишларини хоҳлайман.  


- Сизни мураббий сифатида кўришимиз мумкинми?
Тимур Кападзе: - Албатта, бу мақсадларимдан бири. Мураббийликка ўқиб ишлашни режалаштириб турибман.

- Эртага "Бунёдкор"га ғалаба кўпроқ керак. Сабаби клуб ОЧЛда ўйнамоқчи.  

- Буни рақиб ўйласин. Биз майдонга ғалаба учун тушамиз. Мақсадимиз кубокни қўлга киритиш.


- Хорижда ўқиб қайтиш режада борми?
Тимур Кападзе: - Агар имконият бўлса, албатта хорижда таҳсил олиб қайтишга ҳаракат қиламиз.

- Пенальтилар сериясига тайёрландингизми?
- Йўқ. Бунга тайёрланмадик.



- Майдон ҳолати ерлатиб ўйнашга имкон беради деб ўйлайсизми?
- Бу стадионда кўплаб ўйинлар ўтказганмиз. Бу ерда ўз ишининг усталари ишлашади. Шундай экан машғулотда майдон ҳолатига тўла баҳо бера оламиз.

- Фаолиятингиздаги энг ёдда қолган ҳолатлар ҳақида нималар дея оласиз?
Тимур Кападзе: - Энг эсда қоларли ўйиним: Қатардаги Осиё Кубогидаги барча ўйинлар. Энг аламлиси эса Австралия билан баҳс. Ўша ўйинда биз ғалаба қозонишимиз лозим эди, кучлар тенг эди, аммо омадимиз келмаганди. Энг ёдда қолган голим эса Тошкентда КХДР билан ўтган баҳсда бош билан урган голим.  

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика