RU

Последние новости

16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  2 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  1 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  34 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  8 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  3 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0

Андрей Микляев: "Локомотив" Доҳадан 3 очко олиб кетиш ниятида Новости

Андрей Микляев: "Локомотив" Доҳадан 3 очко олиб кетиш ниятида

Кеча Доҳадаги "Абдуллоҳ бин Ҳалифа" стадиони матбуот анжуманлари залида "Ал Дуҳаил" - "Локомотив" учрашуви олдидан ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Андрей Микляев жамоа сардори Садриддин Абдуллаев ҳамрохлигида иштирок этди:

- Эртага бизни жуда мураккаб ўйин кутиб турибди.  Рақиб жамоа ҳақида фақат ва фақат илиқ фикрлар билдириш мумкин.  Улар ҳужумкор ва мазмунли ўйин намойиш этишмоқда.  Шу боисдан ҳам "Ал Дуҳаил" билан баҳс осон кечмаслиги тайин.  Лекин биз ҳам Доҳага 3 очко қўлга киритиш мақсадида ташриф буюрганмиз.  Рақиб қанчалик кучли бўлмасин,  "Локомотив" ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга уринади.  Таркибимизда маҳоратли футболчилар талайгина.  Ишончим комил,  эртага майдонга тушадиган ҳар бир футболчимиз ўзининг бор имкониятини ишга солади.  Умид қиламанки,  ўйиндан сўнг хуш кайфиятда уйга йўл оламиз,  - деди тажрибали мутахассис.

- "Ал Дуҳаил" - "Локомотив" баҳси қизиқарли тарзда кечишига аминман.  Ҳар иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатишади.  Мухлислар зерикиб қолишмайди,  деб ўйлайман.  Ўтган турда кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйдик.  Бу сафар ғалаба қозонишимиз шарт.  Зеро олдимизда гуруҳдан чиқиш ва мусобақадаги иштирокни давом эттириш вазифаси турибди,  - деди маҳоратли футболчи.


Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика