RU

Последние новости

00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  0 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  13 23:13Тер Штеген операция қилинади  0 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  2 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  4 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0

Андрей Микляев: "Кризонинг трансфери хатомиди? Билмайман" Новости

Андрей Микляев: "Кризонинг трансфери хатомиди? Билмайман"

ОЧЛ 4-тури доирасидаги "Локомотив" - "Истиқлол" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.
"Эртанги ўйиннинг муҳимлигини тушуниб турибмиз. Эртага очко йўқотмаслигимиз керак, шунда гуруҳда курашни давом эттирамиз. Эртага гол уриб гол ўтказмасликка уринамиз. Сафардаги баҳсда 0:2 ҳисобида ютқаздик, у ерда рақиб биздан катта устунлик қилди демаган бўлардим. Шунчаки улар вазиятлардан фойдаланишди", - Андрей Микляев.

"Қийин ўйин кутиб турибди. Чунки жамоаларнинг очколари бир бирига жуда яқин. Ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишга уринамиз", - дейди Икром Алибоев.

- Бу мавсумда "Локомотив"га нима етишмаяпти.
- Омад етишмаяпти. Шунчаки вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Эртага худо хоҳласа ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Эртанги ўйиндан олдин йўқотишлар борми?
- Шуҳрат Муҳаммадиев ва Саламат Қутибоевнинг жароҳатлари бор. Улар эртага майдонга тушишмайди. Тимур Кападзе эса сўроқ остида.

- Эртага "Локомотив" икки ҳужумчи билан ўйнаши мумкинми?
- Барча нарса бўлиши мумкин. Аммо ҳозир барчасини айта олмайман. Рақиб аутлар вақтида жуда самарали ҳаракат қилишади. Уларда аут худди бурчак тўпидек бўлади.

- Эртага Сирожиддин Сайфиевни қўллаб қувватлаш акцияси амалга оширилади. Бу борада фикрларингизни билдирсангиз.
Икром Алибоев:
- Эртанги баҳсга барчани чорлаб қоламан. Биринчидан улар олган чипта пуллари хайрия йўлида амалга оширилади. Иккинчидан чиройли ўйин кўришади деб ўйлайман.

- Кризонинг трансфери хато эдими?

- (кулади) билмайман. Ҳозирча Бикмаевга рақобатда ютқазмоқда.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика