RU

Последние новости

17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  6 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  6 16:27Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га ўтишини айтди  5 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  1 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  9 15:06"Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  8 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  3 14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  1 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  1 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  2 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  3 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0

Андрей Микляев: "Ҳисоб янада йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди" Новости

Андрей Микляев: "Ҳисоб янада йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди"

“Локомотив” - “Нефтчи” (4:0) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Локо” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдирди:

- Ёмон бўлмаган ўйин ўтказдик. Жамоамиз тиғиз тақвимли ўйинларга қарамай секин-аста ўзига келмоқда. Бугун агар яратилган барча вазиятлардан унумли фойдаланганимизда, янада кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди.

Менга “Нефтчи” жамоасининг ўйини манзур бўлди. Ушбу клуб бизга ўхшаш ўйин намойиш қилмоқда. Фақат бугун омад уларнинг эмас, бизнинг тарафда бўлди.

Таркибда жароҳатланганлар бор экани бизга бироз панд бермоқда. Конеда жароҳат йўқ. Шунчаки, унга бироз дам олиш имконини бердик. Шу сабабли мана бугунги учрашувда ҳам Шерзод Файзиев майдонга тушди. Коне эса ўзига имкон берилишини кутмоқда.

Биз аксарият учрашувларда йирик ҳисобда ғалаба қозонмоқдамиз. Аммо бу – чемпионатда бизга рақобатчи жамоалар йўқ дегани эмас. Зеро “Қўқон-1912” ҳам анча мазмунли мавсум ўтказяпти. Қолганлар ҳам ёмон ўйин кўрсатишмаяпти. Масалан, “Шўртан” ҳам исталган рақибдан очко олишни уддалаяпти. Бу эса чемпионат қизиқарли ўтаётганидан далолат, - дейди тажрибали мутахассис.

"Локомотив" матбуот хизмати


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика