RU

Последние новости

00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  0 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  3 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  0 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  1 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  24

Андрей Микляев: "Ғалабага яқин эдик, афсуски охирги 3 дақиқада уни қўлдан чиқардик" Новости

Андрей Микляев: "Ғалабага яқин эдик, афсуски охирги 3 дақиқада уни қўлдан чиқардик"

ОЧЛ 4-тури доирасидаги "Локомотив" - "Истиқлол" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.
Кайфиятимиз у қадар яхши эмас. Биз ғалабага яқин эдик. Иккинчи таймда биринчи таймдагидек ўйнамадик. Баъзи вазиятлардан иккинчи голни уришимиз мумкин эди. Аммо ҳисобни сақлаб қолишга асосий урғуни қаратдик", - дейди Андрей Микляев.

"Бугун фақат натижа учун ўйнаганимиз учун чиройли ўйнай олмадик. Барчадан узр сўрайман. Кейинги баҳсларда мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддамиз", - дейди учрашувнинг энг яхши футболчиси Икром Алибоев.

- Нимага ўнг қанот ҳимоячиси Бобур Йўлдошев алмаштирилди?
- Унда кичик жароҳат кузатилди. Шу боис Файзиевни майдонга туширилди.

- Машариповнинг алмаштирилгани хато бўлдими?
- Йўқ. Бу хато эмас эди. Сабаби у сўнгги дақиқаларда кўп хато қилди.

- Биламизки ютса жамоа ютади, ютқазса мураббий ютқазади. Нима учун Мирко Йеличич келиб матбуот анжуманида биз билан гаплашмайди?
- Сабаби унда керакли лицензия йўқ. Бошқа жавобим йўқ.

- Мавсум бошида ҳали тайёр эмасмиз дейилади. Ҳозир эса мавсум бошланганига бир ойдан ошди. Бу даврга келиб жамоаларимиз рақибларни қўпол қилиб айтганда "ёриб" ташлаши керак эди.
- Сизнингча рақиблар жим қараб туришлари керакми? Улар ҳам майдонга ғалаба учун тушишади. Улар ҳам 90 дақиқа давомида майдонда югуришади.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: -36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика