RU

Последние новости

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  3 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

Андрей Микляев: "Эртанги баҳс мусобақа жадвалига катта таъсир ўтказади" Новости

Андрей Микляев: "Эртанги баҳс мусобақа жадвалига катта таъсир ўтказади"

"Локомотив" ва "Сепахон" ўртасидаги ўйиндан олдин мезбонлар устози Андрей Микляев ва ярим ҳимоячи Сервер Жепаров матбуот-анжуманида иштирок этди.

"Тушуниб турганингиздек эртанги баҳс мусобақа жадвалига катта таъсир ўтказади. Гуруҳдан чиқиш учун катта қадам ташлаш учун ғалаба қозонишимиз керак. Барча футболчилар ўйинга тайёр. Фақат ҳимоячи Неманья Яничич жароҳат олган. Эртага ғалаба қозонишга уринамиз", - дейди Микляев.

"Эртага чиройли ва ҳужумларга бой ўйин бўлишини кутаяпман. Эрондаги баҳсда бу жамоага қарши ўйнаш мумкинлигини кўрсатдик", - дейди Жепаров. 


- Рақиб сафида энг хавфли футболчилар кимлар? 

- "Сепахон"да тўрт нафар легионер бор. Айнан улар жамоа етакчиси ҳисобланади. Фозил Мусаев, Ибричич, Падовани ва Чимба. Рақибни яхши ўрганиб чиқа олдик. 

- Ислом Тўхтахўжаевнинг ҳолати қандай? Эртага ўйнай оладими?

- Умид қиламизки барчаси яхши бўлади. Кеча умумий гуруҳда машғулот ўтказди. Шундай экан барчаси яхши бўлади деб ўйлайман. 

- Рақиб устози ўтган ўйиндаги об-ҳаво "Локомотив"га ёрдам берди деб айтди.  

- Эртага ҳам ёмғир ёғиши кутилмоқда (кулади). Ўтган ўйинда тезкор гол урдик ва осон ўйнадик. Бу футбол. Бу ерда кўп нарса ҳал қилади. 

- "Локомотив" сафарда ўз майдонидагидан кўра яхшироқ ўйнаётгандек туюлмоқда?

Сервер Жепаров: - Бундай эмас. Кимга қарши ўйнашимизга кўпроқ боғлиқ. Эртага ОЧЛда ўз уйимиздаги иккинчи ўйинни ўтказамиз. Кўрамиз натижа қандай бўлар экан.

- Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчилари эртанги баҳсга тайёрми?

- Ҳа, миллий терма жамоа аъзолари эртанги баҳсга тайёр.




Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика