RU

Последние новости

14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  8 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  7 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  6 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  2 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   40 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  22 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  13 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  9

Андрей Микляев: "Бугун муаммоларга қарамай ғалаба қозона олдик" Новости

Андрей Микляев: "Бугун муаммоларга қарамай ғалаба қозона олдик"

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сепахон" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Микляев қатнашди.

Унга ўйиннинг энг яхши футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов ҳамроҳлик қилди.

"Аввало барчани ғалаба билан табриклаймиз. Бугунги қийин ўйинда 3 очкони қўлга киритдик. Жуда ҳам қийналдик, таркибда йўқотишлар кўп эди. Аммо бир жамоа бўлиб қийин ўтган баҳсда ғалабага эришдик", - дейди Андрей Микляев.

"Бугунги ғалаба менимча бутун Ўзбекистон учун муҳим ғалаба бўлди. Агар биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олганимда ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди. Гуруҳдан чиқиш имкониятимизни анча ошириб юбордик. Имкон қадар кейинги ўйинларда ғалаба қозонамиз", - дейди Темурхўжа Абдухолиқов.

- Жепаровнинг пасини кутганмидингиз?

Темурхўжа Абдухолиқов: - Шоаҳмедовнинг орқага узатганидан сўнг Жепаров шундай пас беришини сездим. Худога шукурки бирга бир вазиятдан сўнг гол ура олдим.

- Голдан сўнг нега рақибга кўп ҳужум қилиш учун имкон бердингиз?

- Сабаби "Сепахон"нинг йўқотадиган нарсаси қолмаганди. Улар катта куч билан ҳужумга ўтди. Биз эса имкон қадар қарши ҳужумда ўйнадик.

- Футболчилар кўп бор Жепаровга узатишга уринишди. Қарши ҳужумларда хатолар сизга сезилдими?

- Бу сизга шундай туюлгандир. Ким голли пас берди? Жепаров маҳоратли футболчи. У йўқ жойдан гол ярата олди.

- Кахи Махарадзе иккинчи сариқ карточкасини олди. Кейинги ўйин учун қанчалик катта йўқотиш?

- Албатта катта йўқотиш. У бир қанча жойда ўйнай олади. Лекин унинг ўрнини эгаллай оладиган футболчилар бор.

- Жасур Ҳасанов ҳимояга кўп ҳам қайтмади?

- Лекин кўпчилик биринчи дақиқаларданоқ Жасурни майдонга туширинглар деб бақирди. У яхши ва кучли футболчи. Унинг ўрнини тўлдириб турганлар бўлди. Ҳужумда яхши ҳаракат қилди.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика