RU

Последние новости

21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  81 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  24

Андрей Микляев: "Бугун кўплаб ёшларнинг ўйинини кузатиб олдик" Новости

Андрей Микляев: "Бугун кўплаб ёшларнинг ўйинини кузатиб олдик"

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Олмалиқ" (4:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" мураббийи Андрей Микляев қатнашди.


- Натижадан кўнглим тўлди. Бугунги ўйинда бир қатор ёш футболчиларнинг ўйинини кузатиш имкониятига эга бўлдик. Тезкор голларимиз ўйин тақдирини ҳал этди. Учрашувнинг қолган қисмида эса баъзи бир режаларимизни синаб кўрдик. Муҳими ғалаба қозондик ва бу нарса "Ал Наср"га қарши учрашув олдидан жамоамизга яхши кайфият тақдим этади. Темурхўжа Абдухолиқовнинг йўқлигига келсак, унда кичик жароҳат бор эди. Шу боис уни муҳим баҳс олдидан асардик. Шунингдек, Кападзе ва Олег Зотеев ҳам бугун ўйнамади ва уларда ҳам микро жароҳат бор. Нега ҳужумчиларни тўлиқ ўйнатмаяпмиз? Чунки олдинда муҳим ўйин бор. Агарда олдинда ОЧЛ доирасидаги учрашуви бўлмаганида, балки Марат Бикмаевга ҳам тўлиқ ўйнашига имкон берардик. Шунда бизда ҳам покер ва хет-трикларни кўрармидик. Ёшлар жамоамиз айни пайтда бизнинг энг оғриқли нуқтамиз. Раҳбарият ҳам бунга жиддий ёндошиб, катта эътибор қаратмоқда. Ўйлайманки, келажакда ёшлар жамоамиз ҳам яхши натижаларни қайд этишади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика