RU

Последние новости

16:07Сонга янги шартнома таклиф этилмади  1 15:40ФИФА 2025 йилги КЖЧ регламентини эълон қилди  3 15:12Хорхе Вальдано Карло Анчелоттини танқид остига олди  0 14:47Расман: "Монако" собиқ устози "Ал Айн"ни бошқаради  2 14:24ОКМК катта қийинчилик билан "Олимпик" билан дуранг ўйнаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:58"Реал" тажрибали футболчисини сотиши мумкин  4 13:32"ФарДУ" илк иштирокидаёқ Биринчи лигада 3-ўринни банд этди  2 13:16Бош ҳакамни аёвсиз танқид қилган "Локомотив" клуби матбуот хизмати жаримага тортиладиган бўлди  4 12:48Франция терма жамоаси афсонаси Мбаппенинг "Реал"даги ўйинини танқид қилди  4 12:22Суперлига стадионлари 2030 йилда қандай кўринишда бўлади?  34 12:02"Локомотив"нинг голи қоида бузилган ҳолда урилган — ЎзФҲМ  6 11:37Ҳарри Кейн: "Биз бутун ўйин давомида устунлик қилдик"  1 11:13Муҳаммадали Ўринбоев: "Эронни CAFA турнирида ютганмиз, Осиё кубогида чемпионликдан бошқаси қониқтирмайди"  2 10:49Лоренцо Инсинье "Наполи"га қайтишга тайёр  1 10:21"Манчестер Сити" Эрлинг Холандга рақобатчи сотиб олади  3

Андрей Канчельскис: "Навбаҳор" қолган 7та ўйинда 21 очко олмоқчи" Новости

Андрей Канчельскис: "Навбаҳор" қолган 7та ўйинда 21 очко олмоқчи"

Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдирди.

"Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман, менимча чемпионлик билан ҳам табрикласак бўлаверади. Албатта бугун улар ғалаба қозонишларини хоҳламагандик. Аммо аламли мағлубиятга учрадик. Биринчи даврада Тошкентда ўйнаган таркибдан 5 нафари бугун ўйнай олмади, бир футболчини алмаштирса бўлади, аммо 5 нафар бу жуда кўп. Шунга қарамай йигитларга раҳмат айтаман, улар майдонда борларини беришди. "Пахтакор"дек захира ўриндиғи бизда йўқ.

Биз тушиб қолган вазиятдан чиқиб кетиш учун ҳаракат қиламиз. Бугунги кунда таркибимиздаги бир қатор футболчилар ҳам жисмонан ҳам, руҳан тайёр эмаслар.

Обид Жўрабоевда жароҳат, Аббос Ғуломов узоқ муддатга сафдан чиққан, Азим Аҳмедовда ҳам кичик жароҳат бор эди. Мухлислар бугун "замена, замена" деб бақиришди, аммо кимни майдонга туширишим керак эди?



"Навбаҳор"дан кетганимдан кейин кўплаб таклифлар бўлди, улар қаторида Ўзбекистондан ҳам таклиф бор эди. Вилоят ҳокими "Навбаҳор" учун қайғуради. Эски гиналарни унутиш ва ишлаш керак.

Йил сўнггида "Навбаҳор"нинг кўплаб футболчилари билан хайрлашамиз. Олдинги мураббийнинг ўз қарашлари бор, менинг ўз қарашларим бор.

Олдинда 7та ўйин бор, йигитлар билан гаплашиб олдик ва ўз олдимизга бу ўйинларда жами 21 очко олишни мақсад қилиб қўйдик.

Бугун ҳакамлар томонидан йўл қўйилган жуда қўпол хатоларни кўрганим йўқ. Масалан, "Андижон" билан баҳсдаги ҳакамлик жуда ёмон бўлганди. Бугун эса ундай бўлмади ва ҳакамга эътирозим йўқ", - дейди Андрей Канчельскис.


Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика