Андрей Канчельскис: “Жиззахдаги дуранг - ҳаққоний натижа”
22 сен 2019 13:23
Новости
Андрей Канчельскис: “Жиззахдаги дуранг - ҳаққоний натижа”
"Учрашув жанговар руҳда, қизиқарли, яккакурашларга бой тарзда ўтди. Менимча, дуранг ҳаққоний натижа бўлди. Албатта, учрашувнинг қийин кечишини билардик. Шогирдларимга майдонда жонбозлик намойиш этганликлари, барча имкониятларини ишга солишгани учун миннатдорчилик билдираман.
Ушбу баҳсдан олдин журналистлар билан матбуот анжумани ўтказилган ва унда жамоамиз айни пайтда руҳий ҳамда жисмоний тарафдан тарафдан “ўра”да эканлигини таъкидлагандим. Бундай қийин вазият ҳар бир клубда юз беради ва биз тезроқ бундан чиқиб кетишимиз лозим. Ғалаба қозонсак, барчаси ортда қолади.
Футбол олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган ўйин бўлганлиги учун ҳам қизиқарли спорт тури ҳисобланади. Бунда кимгадир омад кулиб боқади, кимгадир эса йўқ. Асосийси натижа ва биз бир очкони қўлга киритдик. Бу омадсизликнинг ортда қолганлигининг бошланиши ва секин-аста қийин вазиятдан чиқиб кетамиз, деб умид қиламан", - дейди Андрей Канчельскис.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии