RU

Последние новости

10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  0 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  3 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  1 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  5 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  8 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  13 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  22 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  15 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  247 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  6 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12

Андрей Канчельскис: "27 июнда журналистлар байрами? Ғалаба қозониб, сизларни табриклаш насиб қилади деб умид қиламан" (матбуот анжумани) Новости

Андрей Канчельскис: "27 июнда журналистлар байрами? Ғалаба қозониб, сизларни табриклаш насиб қилади деб умид қиламан" (матбуот анжумани)

Coca Cola Суперлигаси 5 туридан ўрин олган «Навбаҳор» ва «Бухоро» жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг «Навбаҳор» клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Ўзингиз кўрдингиз, учрашув жуда оғир ўтди. Иккинчи таймда, айниқса, "Бухоро" клубига қарши туриш қийин кечди. Яхши вазиятлар яратдик, бироқ улардан унумли фойдалана билмадик. Акс ҳолда, ҳисоб янада йирик кўриниш олиши мумкин эди.

Бухороликларга миннатдорчилик билдираман. Улар ўзларида юзага келган муаммоларга қарамасдан кучли ўйин намойиш этишди. Бир нечта вазиятда тажриба етишмади. Жамоа сўнгги ўринда бораётган бўлса-да, руҳий жиҳатдан анча чидамли эканлигини намойиш эта олди. Бу бизга дарс бўлади. "Насаф" билан ўйиндан кейин бироз қийин бўлди. Ҳар бир ўйин биз учун муҳим, энг асосийси 3 очко олдик. Пандемиядан кейинги уйдаги илк ўйинимизда ғалаба қозондик.

Иккинчи таймда йигитлар майдонда юришди? Менимча бу ўйинга етарли даражада настрой қила олишмаганида. Бундан ташқари Қаршидан узоқ йўл босиб қайтдик. Тўғри иккинчи таймда ҳимояга кўпроқ урғу қаратдик. Ҳозир ўзимизга келиб олишимиз керак. Ғалаба руҳияти кейинги ўйинларда бизга ёр бўлишини истайман.

27 июнда журналистлар байрами? Ушбу байрам билан ғалаба қозониб, сизларни табриклаш насиб қилади деб умид қиламан.

ТВ орқали бизни қўллаб-қувватлаган, стадион ёнидаги дарахтларда бизни қўллаган мухлисларга раҳмат айтаман.

Карантин ўйинларга таъсир қилдими? Албатта, Бундеслигада 6талаб голлар урилмоқда, масалан кеча Россияда 11та гол урилди. Ҳозир характер намойиш этиш керак, бунга эришган жамоа ғалаба қозонади", - деди россиялик мутахассис.



Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика