RU

Последние новости

07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  1 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  13 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  65

Андрей Фёдоров: "Тошкентдаги йиғинда ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз" Новости

Андрей Фёдоров: "Тошкентдаги йиғинда ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз"

"Нефтчи" бош мураббийи Андрей Фёдоровнинг жамоа машғулотлари ва сафга янги қўшилган футболчилар ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

"Ўтган мавсумда чемпионат бироз эртароқ якунлангани боис, декабрда ҳам футболчиларни йиғган эдик. Декабрдаги йиғинда асосан футболчиларнинг тикланишига эътибор қаратдик. Янги йилдан сўнг Фарғонадаги қароргоҳимизда асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш ва тўпни яхши ҳис этишлари учун махсус дастур асосида шуғулландик. Чунки йигитлар жуда қийин мавсумни ўтказишди ва энди таътилдан кейин аввало жисмоний ҳолатни тиклаб олишлари жуда муҳим.



Умуман 4 январдан буён тўлиқ дастур бўйича машғулотларни олиб боряпмиз. Фарғонадаги йиғинда жамоа иккига бўлинган ҳолда назорат баҳсларини ўтказди. Кечадан бошлаб эса Тошкентга келдик ва футболчилар тиббий кўрикдан ўтишди. Бу борада жиддий муаммоларга дуч келмадик. Баъзи футболчилар фақат душанба куни қайтадан кўрикдан ўтишади. Бу ерда тўртта ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштирганмиз. Тайёргарликни бу босқичида диққатимизни асосан ўйинлар ўтказишга қаратамиз.



Таркибга қўшилган янги футболчиларнинг имкониятларини синаб кўрамиз. Сафимизга қўшилган янги футболчилар: дарвозабон Ўткир Юсупов, ярим ҳимоячи Сардор Эминов, ҳимоячилар Илҳом Бойдедаев ва Алишер Саматов. Биз яна янги футболчиларни жалб этишни режалаштирганмиз. Аммо келадиган футболчилар ҳозиргилардан кучли бўлиши лозим. Айни пайтдаги таркибимизда мавжуд футболчилар ҳам ёмон эмас. Агарда ҳақиқатда жамоамизни кучайтира оладиган футболчи бўлса оламиз. Янги келадиган футболчи ҳозиргилардан яққол кучли бўлиши керак. Агарда имконият бўлганида, аввало марказий ҳимоячи олган бўлардим. Шунингдек, кучли ҳужумчи ва таянч ярим ҳимоячиси билан таркибни кучайтирган бўлардим. Аммо ҳозирги кунда ҳужумчи нафақат бизга, балки бутун ўзбек футболига керак.

Ким ҳозир машғулотларимизда йўқ бўлса ўшалар кетишди. Акмал Холматов, Евгений Черемисин, Адриан Кашкавал, Рўзимбой Аҳмедов, Сардор Раҳмонов каби футболчилар жамоамизни тарк этишди.



Янги мавсумга ҳозирча аниқ бир мақсад қўйилгани йўқ. Ўтган йил ОЧЛ йўлланмасига эга бўлишимиз мумкин эди. Бироқ аслида йил бошида бундай мақсад қўйилмаган эди. Бу йил йигитлар олдига ҳар бир учрашувда майдонга тушиб ғалаба учун ўйнашни вазифа қилиб қўймоқчиман. Кузда эса мусобақа жадвалида ким қайси ўринда бўлишини кўрамиз", - дейди Андрей Фёдоров.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика