RU

Последние новости

13:27Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади  2 13:06Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди  0 12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  2 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  0 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  4 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  6 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  12 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  6 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  5 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1

Андрей Фёдоров: "Нефтчи"га қарши ўйиндан сўнг фикр билдириш мен учун мушкул” Новости

Андрей Фёдоров: "Нефтчи"га қарши ўйиндан сўнг фикр билдириш мен учун мушкул”

«Нефтчи» хамда «Локомотив» (1:4) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров ва Сардор Рашидовлар иштирок этишди.

- Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, бу ўйин ҳақида фикр билдириш мен учун мушкул ҳисобланади. Чунки бу жамоада мен ҳам бир пайтлар фаолият олиб борганман. ”Нефтчи”дан кетганимдан кейин жамоа ўйинида ўзгариш кўп бўлганига гувоҳ бўлдим. Гарчи Фарғона жамоаси мағлуб бўлган бўлсада, йигитлар шижоат билан ҳаракат қилишди. Бу футбол. Унда кимдир ғалаба қозонса, кимдир мағлуб бўлади. Ўйинга келадиган бўлсак, ўйинни бошида бироз ўзимизга ўхшамадик. Кейин эса баҳс тизгинин ўз қўлимизга олдик. Бугун “Локомотив” тажриба ҳисобига ғалаба қозонди. Чунки бизда ўйин амалиёти рақибга нисбатан кўпроқ ҳисобланади. Лекин ҳамма рақибларга бир хил муносабатда бўламиз. Йигитларнинг ўйинидан мамнунман, - дейди Андрей Фёдоров. 

Сардор Рашидов: Қийин ўйин бўлди. “Нефтчи” ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Лекин “Локомотив” жамоаси фарғоналикларга нисбатан ғалабага лойиқ ўйин кўрсатди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика