RU

Последние новости

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  2 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  3 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  15 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  6 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

Андрей Фёдоров: "Нефтчи" ўз мухлисларини ғалабалар билан хурсанд қилади" Новости

Андрей Фёдоров: "Нефтчи" ўз мухлисларини ғалабалар билан хурсанд қилади"

Куни кеча "Нефтчи" бош мураббийи клуб матбуот хизмати ходимларига интервью берди.

- Хабарингиз бор, айни пайтда иккинчи йиғинни давом эттиряпмиз. Имкон қадар йиғинлар оралиғида футболчиларга камроқ таътил беришга ҳаракат қиляпмиз. Чунки профессионал футболчи спорт формасини меъёрида ушлаб туриши жуда муҳим. Мени хурсанд қилган тарафи, шогирдларим таътилдан яхши спорт формасида қайтишди. Билишимча, улар таътил пайтида ҳам футбол билан шуғулланиб туришган. Бу яхши албатта. Лекин барибир шунга қарамай, йигитларнинг жисмоний ҳолатини янада яхшилаш борасида ишлаяпмиз. Қиргулида йиғин бошлаганимиздан буён, назорат ўйинлари ўтказишга рухсат бермаяпман. Чунки айни пайтда футболчилар жароҳат олишга мойил бўлади. Бироқ Тошкентга кетишдан аввал 2 та жамоа бўлиб битта назорат ўйини ўтказамиз. Бу режада бор. Шундан сўнг йиғин пойтахтда давом этади. Ҳозирча, "Обод" ва Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоалари билан ўйнашимиз аниқ бўлди.

 - "Истиқлол" варианти жуда қизиқ...
- Фикрингизга қўшиламан. Ҳақиқатдан ҳам душанбеликлар билан ўйнаш шахсан мен учун ҳам қизиқ. Улар Олий лига жамоаларидан тубдан фарқ қилади. Тажриба алмашамиз. Очиғи, уларнинг ўйини ҳақида тўлиқ тасаввурга эга эмасмиз. Бироқ бўлажак ўйин қизиқ бўлиши аниқ. Тошкентдаги йиғинимизни ташкил қилиб берган мутасаддиларнинг айтишича, пойтахтда табиий чимга эга бўлган майдонларда шуғулланамиз ва ўйинларни ўтказамиз. Албатта бу мени хурсанд қилди. Тошкент шаҳридаги йиғинимиз якунлангач, Фарғонага қайтамиз ва "Ҳоким кубоги" турнирида иштирок этишни режа қилганмиз. Очиғи, ПФЛ кубогида иштирок эта олмасак керак. Режаларимиз бу турнирнинг бўлиб ўтиш вақтига тўғри келмаяпти. Бу борада мураббийлар штаби билан маслаҳатлашяпмиз.

- Андрей Витальевич, "Нефтчи" бу йил хорижда йиғин ўтказадими?
- Ҳа, бу менинг режамда бор. "Ҳоким кубоги" турниридан сўнг хорижга боришни режа қилганмиз. Бироқ бу ҳали аниқ эмас. Бу борада ҳам музокалар кетмоқда.

- Мухлисларни таркибдаги ўзгаришлар жуда қизиқтирмоқда. Жамоа билан хайрлашганлар ва янги келганлар ҳақида маълумот берсангиз?
- Акмал Холматов, Рўзимбой Аҳмедов ва  Сардор Раҳмонов "Нефтчи"ни тарк этишган. Аббос Махсталиев ва Муҳсин Убайдуллаевнинг ижара муддати якунига етган ва "Пахтакор"га қайтиб кетишди. Айни пайтда йиғинимизда янги футболчилардан Сардор Эминов, Илҳом Бойдедаев ва "Насаф"дан келган Ўткир Юсупов шуғулланмоқда. Илҳом Бойдедаев билан оғзаки келишувимиз бор. Ўткир Юсупов эса энди илк машғулотларини ўтказмоқда.

- Бу йил асосий дарвозабон ким бўлади?
- Дарвозабонлар масаласида ҳам бир тўхтамга келмадик. "Нефтчи" дарвозабонлар мураббийи айни пайтда малака ошириш курсларига кетган. У қайтгач, ҳаммасини ўзи ҳал қилади. Ҳозирча бизда бир қатор вариантлар бор.

- Андриан Кашкавал "Нефтчи"да оз ўйнаган бўлсада, мухлисларда яхши таассурот қолдирди. Лекин якунда ҳимоячи "Нефтчи" билан хайрлашди...
- Очиғи, Кашкавал  билан молиявий тарафдан келиша олмадик. Ҳимоянинг бизга қўйган талаблари, бизни қониқтирмади. Ундан ташқари, иккинчи даврада махаллий ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов  Кашкавалдан кучлироқ ўйин кўрсатди.

- Бу йил "Нефтчи"да хорижлик футболчилар кўрамизми?
- Хориждан келган футболчи махаллий ўйинчилардан бир бош устун бўлиши керак эканлигини ҳамма билади. Ҳозирги чемпионатимизда ўйнаётган легионерларнинг махаллий футболчилардан яққол устун тарафини кўрмаяпман.  Тўғри, Россия ёки бирон бир давлатдан футболчи таклиф қилиш мумкин. Бироқ ҳозирги легионерларнинг ўзига яраша талаби бор. Мен музокалар ўтказган аксарият, хорижлик футболчилар агар жамоа ОЧЛда ўйнасагина клубга келишини маълум қилишди. Тўғри, "Нефтчи"нинг асосий мақсади ҳам ОЧЛда ўйнаш. Бироқ улар чемпионатимизнинг мунтазам халқаро майдонларда ўйнайдиган жамоасига келишини айтишди. Шунинг учун бу йил асосан маҳаллий футболчиларга таянган ҳолда мавсумни ўтказишимиз мумкин.

- Мана кўриб турибсиз, қишнинг совуқ кунлари бўлишига қарамай мухлислар "Нефтчи"нинг  хар бир машғулотларига ташриф буюрмоқда.
- Албатта, ажойиб мухлисларимиз бор Биринчи ўринда, "Нефтчи" мухлислари ва уларнинг оиласига соғлик тилайман. Умид қиламанки, улар бизни янги мавсумда ёлғизлатиб қўйишмайди. Ҳали биз ҳам ўз ғалабаларимиз билан Фарғона аҳлини хурсанд қиламиз, - деди "Нефтчи" бош мураббийи Андрей Фёдоров.

 
"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика