RU

Последние новости

13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  3 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  4 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  10 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11

Андрей Фёдоров: "Мухлислар "Навбаҳор"нинг 12-ўйинчиси бўлишди" Новости

Андрей Фёдоров: "Мухлислар "Навбаҳор"нинг 12-ўйинчиси бўлишди"

Суперлига 2-турида "Навбаҳор"дан учралган мағлубиятдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида гапириш жуда қийин. Биз кўзланган режаларни унчалик даражада бажара олмадик. Асосийси, "Навбаҳор" бизга қарши қандай ўйин кўрсатишини билгандик ва шунга қараб тайёргарликни давом эттирдик. Айрим паллаларда бизга сабр етмади. Йигитлар ўйин бироз асабий ўтишини, контактларга бой бўлишини билишганди. Шунингдек, ўйинда баланс етишмади. Тўп бизга тушиши билан тезда йўқотяпмиз. Йўқотилган тўпни қайтаришда эса кўплаб куч сарфладик. Ўйин чиройли бўлди. Мухлислар ҳам зерикиб қолишмади, икки томон ҳам майдонда борларини беришди. Бизга фақатгина совуққонлик етишмади. Агарда биринчи бўлимдаги вазиятлардан фойдаланганимизда барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. Бироқ бу футбол, урмадик, икки гол қўйиб юбордик. Ўз устимизда ишлаб, олдинга ҳаракатланишда давом этамиз.

- Нима деб ўйлайсиз, "Навбаҳор"нинг ғалабасига қандай омиллар асосий ҳисса қўшди ва стадион атмосфераси ҳақида нима дея оласиз?
- Бугун мухлислар "Навбаҳор"нинг 12-ўйинчиси бўлиб тура олди. Футболчилар ҳам буни ҳис қилган ҳолда юқори куч билан ўйнашди. Агарда стадионларимизда мухлислар шу тариқа кўпайишса, футбол янада жозибадорроқ бўлади ва футболчилар ҳам катта иштиёқ билан майдонда ҳаракатланишади. Менимча, мухлисларнинг эффекти "Навбаҳор"га катта фойда берди.

- "Локомотив"нинг олдида қандай мақсадлар бор?
- Бизда мақсад ҳеч қачон ўзгармайди. Олдимиздаги ҳар бир ўйинда ғалабага эришиш. Биз мавсумнинг боришига қараб иш қиламиз. Аммо ҳеч қачон мақсадларимиз ўзгармайди.

- "Локомотив" легионерларининг бугунги ўйинларига қандай баҳо берасиз?
- Айнан кимларнидир ажратиб кўрсата олмайман. Баъзи паллаларда футболчилар ўзларининг асабларини тийиб тура олишмади. Кимлардир биринчи марта шундай трибуналар остида футбол ўйнамоқда. Бу футболчига катта босим беради. Мухлислар эса ҳақиқатдан ҳам 12-ўйинчи бўлишди.

Рейтинг: -20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика