RU

Последние новости

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  15 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  26 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Андрей Фёдоров: "Мурод Исмоиловнинг қон босими кўтарилиб кетди" Новости

Андрей Фёдоров: "Мурод Исмоиловнинг қон босими кўтарилиб кетди"

"Нефтчи" - "Металлург" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Андрей Фёдоров қатнашди.

"Йигитларни руҳий томонлама тайёрлаш керак эди. 3та мағлубият йигитларга қаттиқ таъсир қилганди. Бугунги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Асосий мақсад ғалаба қозониш эди", - дейди Фёдоров.

- Бугун Мурод Исмоилов захира ўриндиғида ҳам кўринмади...

- У мағлубиятларни жуда ҳам юрагига яқин олади. "Локомотив"дан кейин ўзини бироз ёмон ҳис қилди, "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг қон босими кўтарилиб кетди. Шу сабабли шифокорлар унга бироз дам олишни маслаҳат беришди. Мурод Исмоилов бугун учрашувни томошабинлар орасида кузатиб борди. Кейинги ўйинларда яна ўз ўрнига қайтишига умид қиламиз.


- Сўнгги пайтларда жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этмаётгани айтилмоқда. Масалан, Вадим Абрамов ҳам, Рустам Мирсодиқов ҳам шундай деди. Бунга фикрингиз?

- Менимча барча иккинчи босқичнинг дастлабки учта ўйинига қараб баҳо бермоқда. Сабаби илк даврада ажойиб ўйнагандик. "Локомотив"га қарши ўйинда ҳимоядан ўйнаганимиз рост, сабаби рақиб жуда кучли эди, буни тан олиш керак. "Навбаҳор" билан ўйинда эса ҳужумкор ўйнадик. Бугун айтганимдек асосий мақсадимиз ғалаба эди, чиройли ўйин иккинчи даражали эди.  


- Наманганда балки ўзгаришларни кеч амалга ошириб хато қилгандирмиз. Бугун эса натижа устувор эди, шу боис ғалабали ҳисобни ушлаб қолишга уриндик. "Металлург" кучли рақиб, уларда тажрибали футболчилар жуда кўп. Бекобод клубидан битта кўп гол уриб ғалаба қозондик.


- Яна ғалабали серияга қайтишга умид қиламиз. Аммо ғалаба қозониш жуда қийин, кетма-кет ғалаба қозониш эса ундан ҳам оғир. 


Комилжон Икромов ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика