RU

Последние новости

21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  3 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  39 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  14 20:39"Манчестер Юнайтед" — "Брайтон". Таркиблар маълум  1 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  8 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  9 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   53 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  16 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2

Андрей Фёдоров: "Марат Бикмаев навбатдаги ўйинга тайёр бўлади" Новости

Андрей Фёдоров: "Марат Бикмаев навбатдаги ўйинга тайёр бўлади"

Coca Cola Суперлигаси 7-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.



 

- "Локомотив"нинг барча мухлисларини узоқ кутилган ғалаба билан табриклайман. Кетма-кет уч марта мағлуб бўлганимиздан кейин ҳафталик цикл ишлаб чиқдик. Машғулотлар давомида жамоанинг ўйини кучайганлиги ҳам сезилаётганди. Футболчиларнинг ҳам жисмоний томонлама, ҳам кайфияти яхшиланди. Умуман олганда кўплаб факторлар ижобий томонга ўзгарди. Бизга фақатгина голлар босим бериши мумкин эди. Ўша ютқазган ўйинларимизда урилмаган вазиятларни қўрқув билан эмас, балки, футболчиларнинг ўзларига бўлаётган ишончсизлигига боғласам бўлади. Балки бугун ҳам айрим вазиятларда шундай ҳолатлар юзага келгандир. Футболчиларга рақиб жарима майдончаси ичида максимум ишлаш кераклигини айтгандим. 

Биринчи бўлимда ҳам шогирдларим бир неча вазиятларни голга айлантира олмаган пайтда менда яна ўша ҳиссиётлар пайдо бўла бошлаганди. Рақиблар бир бора тўсинимизни пойлаганида ҳам футболчилар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Голдан кейин эса бироз хотиржам ўйнашни бошладик, елкадан тоғ ағдарилгандек бўлди. Мағлубиятлар футболчиларнинг ҳаракатларига, айниқса, тўп билан ҳаракат қилишда бироз ишонч бахш қилди. Жамоа ҳимояда тартибли ҳаракат қилди. Шу сабабли бугунги натижани адолатли деб айта оламан. Ўтган ўйинлардан кейин қўлни кўтариб таслим бўлмасдан, ишлашда давом этиб, жангда ғалабага эришгани учун футболчиларга раҳмат айтиб қоламан. 

- Авазбек Ўлмасалиевнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
- Бугун у яхши ўйнади. Менимча у бугунгидан ҳам яхши ўйнай олади, айниқса, тактик томонлама тартибли ҳаракат қилмоқда. У билан бу борада ҳали гаплашиб оламиз. Аваз талаб қилинган ўйинни бизга кўрсата олди дея оламан.

- Биринчи бўлимда гол уриш қийин бўляпти.
- Йўқ, унчалик эмас. Бизда вазиятлар бўлмоқда. Фақатгина футболчиларда ишонч аспекти етишмаяпти. Биринчи голга қадар ҳам ҳисобни очиб олиш учун кўплаб имкониятларга эга бўлгандик. Голдан кейин эса футболчиларга эркинлик бердим. Чунки олдинги ўйинлардан кўра бу баҳсда босим камроқ бўлди.

- Марат Бикмаевнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?
- У навбатдаги ўйинга тайёр бўлиши керак.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика