Андрей Фёдоров: "Кубок орқали ОЧЛга йўлланма олиш осонроқ, аммо буни бошқалар ҳам билишади"
23 мая 2017 20:39
Новости
Андрей Фёдоров: "Кубок орқали ОЧЛга йўлланма олиш осонроқ, аммо буни бошқалар ҳам билишади"
"Нефтчи" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.
"Бугун барча режаларимиз ўз самарасини берди деб айтиб бўлмайди. Қизил карточка бироз бизга ёрдам берди.
Ҳужумларни якунлашда бироз оқсадик. Бугун ютдик, аммо ҳали олдинда сафардаги жавоб баҳси бор. Ўша ўйинга ҳам яхши тайёрланишимиз керак.
Жавоҳир Расулов ўтган ўйинда жароҳат олганди. Шу боис бугун уни алмаштирдик.
Бизнинг кейинги ўйин учун мақсадимиз кейинги босқчига чиқиш. "Обод" ва "Қизилқум" билан ўйинлардан сўнг футболчиларимизда руҳий кўтаринкилик кузатилмоқда. Кубокда ғолиб чиқиш орқали ОЧЛга йўлланма олиш осон, бироқ буни рақиблар ҳам жуда яхши билишади, - дейди Андрей Фёдоров.
"Нефтчи" матбуот хизмати

Комментарии