RU

Последние новости

10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  0 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  0 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  1 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  13 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  1 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  20 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  11 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  5 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  12

Андрей Демченко: "Насаф" "Барса" ёки "Реал" эмасди" Новости

Андрей Демченко: "Насаф" "Барса" ёки "Реал" эмасди"

"Обод" - "Насаф" (0:6) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Демченко ўз фикрларини билдирди.
"Насаф" яхши жамоа. Уларнинг ўйинларини кузатгандик, ўргангандик. Бизнинг жамоа қандай ўйнагани мени таажубга солмоқда. Рақиб "Милан", "Барселона" ёки "Реал" эмас. Бизнинг таркибимиздаги баъзи футболчилар олий лигада ўйнашга лойиқ эмас. Агар сенда маҳорат кам бўлса уни жисмоний ҳаракатлар билан қоплашинг лозим. Югуриш, халал бериш... Ҳимоядаги ўйинимиздан лол қолдим.

Таркибда баъзи ўйинчиларга умуман эътирозим йўқ. Улар курашишмоқда. Аммо афсуски ёзда вақтимиз жуда кам эди.

Олдинги ўйинларимизга қараб ишончни ушлаб оламиз деб умид қилгандим. "Олмалиқ"да 90+4-дақиқада гол ўтказиб ютқазгандик. Бугун эса бизни босиб кетишди, мен ёмон аҳволдаман.

Ёзда мен иккинчи давра бошланишига 15 кун қолганида келдим. Аслида "Обод" йўқ бўлиб кетиши керак эди. Аммо олдинги раҳбарият билан келишувга эришилди ва иккинчи даврада иштирок этаяпмиз. Мақсадимиз ҳеч бўлмаса ўтиш ўйинида қатнашиш.

"Обод"га шундай таъриф бераман: ҳавода қулаётган самолётни ҳавонинг ўзида таъмирлашга ҳаракат қилаяпмиз, - дейди Демченко.

 
Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика