Андрей Аршавин: «Мендан ёмон мураббий чиқади»
05 окт 2016 07:47
Новости
Андрей Аршавин: «Мендан ёмон мураббий чиқади»
Яқинда у Москвага ташриф буюрди ва Nike K11 жамоаси учун мастер класс уюштирди. Шу билан бирга, «Зенит» ва «Арсенал»нинг собиқ футболчиси Рос-сиянинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган ёш футболчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
— Юлдузлик касали билан қандай курашасиз?
— Жуда осон. Чунки менда юлдузлик касали - туғма.
— Бу билан нимани назарда тутяпсиз?
— Ўйлашимча, бутун ҳаётим давомида ўзгармадим. Шу боис ҳам юлдузлик касали туғилганимдан бери бор, дейишим мумкин.
— «Арсенал» жорий мавсумда Англия чемпиони бўла оладими?
— Бу йил йўқ. Менимча, «Манчестер Сити» чемпион бўлади.
— Сиз бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким?
— Сеск Фабрегас.
— Қарши ўйнаган-чи?
— Месси.
— «Барселона»га қарши ўйнаш қанақа?
— Фақат тўпни олиб қўйиш ҳақида ўйлайсиз.
— Англия ҳаётига мослашиб кетишингиз қийин бўлмаганми?
— Бу борада инглиз дўстларим ёрдам беришган. «Арсенал»да эса кўпроқ Пьер Мертезакер, Лукаш Подольски ва Томаш Росицкилар билан мулоқот қилардим.
— Нима учун Россия терма жамоаси 2008 йилдан буён ўзининг ёрқин ўйинларини намойиш қила олмаяпти?
— Яхшиси, гапирмаганим маъқул.
Шундан сўнг Аршавин болалар билан майдонга йўл олди ва бирга суратга тушди. Кейин эса журналистларнинг саволларига жавоб берди.
- «Қайрат» Россия чемпионатида қайси ўринда бўларди?
- Айтганча, қозоғистонлик футболчилар ҳам бу борада кўп сўрашади. Менимча, иккинчи саккизликда бўларди.
- Россия чемпионатига қайтиш истаги борми?
- Менимча, поездим кетиб бўлди. Мен истаган жамоага олишмайди. Мени олиши мумкин бўлган жамоага эса бормайман.
- 2017, 2018 йилларда терма жамоа нималарга эришиши мумкин? Таклиф олишга умид қиляпсизми?
- Бу поезд олдинги бекатдаёқ кетиб бўлган. Терма жамоани иккита турнирда томоша қилиш қизиқарли бўлса керак. Лекин қандай иштирок этиши ҳақида эса ҳозирча бир нима деб бўлмайди.
- Павлюченко «Урал»да гол уряпти...
- «Урал»га энди бормайман. Павлюченконинг маҳорати бор ва жамоага ёрдам бериши мумкин. Унда иккита вазият бўлди. Ҳар иккисида ҳам тўп дарвоза тўридан жой олди. Тўғри, биттасини инобатга олишмади. Жонатасда эса уч-тўртта вазият бўлди ва у дарвозадан юқорига тепиб юборди.
— Бу Россия чемпионатидаги легионерлар савиясига шаъмами?
— Бу менежментга бориб тақалади. Умуман олганда, «Рубин»даги олтинчи рақамли футболчи (Серхио Санчес)ни кўриб ҳайрон қоламан. Жамоанинг нечта ўйинини кўрган бўлсам, бирор марта ҳам на юқоридаги, на пастдаги курашларда устун келди. Биринчи пас бордир деб ўйлагандим. У ҳам йўқ экан. Агар айтайлик, Бурлак ўйнаганида ундан ёмон ҳаракат қилмасди ва ўн баравар арзон бўларди.
- Сиз ҳали кучингиз борлиги учун ўйнаяпсизми ёки пул кераклиги учунми?
- Униси ҳам, буниси ҳам. Лекин сизлар мени кўп ишлаб топади деб ўйлайсизлар. Агар қанчалигини билмоқчи бўлсангиз, собиқ хотинимдан сўранг ва у айтган суммани иккига кўпайтиринг.
- Сизга «Зенит»нинг янги стадиони олдида ёдгорлик қўйишлари мумкинлиги ҳақидаги хабарларга қандай изоҳ берасиз?
- Бизнинг мамлакатда фақат ўлганларга ёдгорлик қўйишади.
- Сиз унга ҳақлимисиз?
- Билмасам. Ўзимга ўзим баҳо беролмайман.
- Хайрлашув учрашуви ҳақида ўйладингизми?
- Менда хайрлашув учрашуви бўлмайди. Нима учунлигини билмайма-ну, лекин бўлмайди.
- Қозоғистон молиявий тарафдан Хитойга қанчалик яқин?
- Узоқ. У ерда ҳам Россиядаги сингари инқироз ҳукмрон.
- Чин юртида ўйнашни истармидингиз?
- Хитойдан бир неча бор таклиф билан чиқишган. Лекин рад жавобини берганман. Умуман олганда, бу мамлакат мен учун эмас. У ерга ҳеч қачон бормайман.
- «Зенит» менежментида ишлаш истаги қолганми?
- Ҳа.
- Мураббий бўлишни истармидингиз?
- Мендан ёмон мураббий чиқади.
- Нима учун?
- Чунки...
Интервьюнинг тўлиқ қисмини "ИнтерФутбол" сайтида ўқиш мумкин.
Комментарии