RU

Последние новости

18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  1 18:20Суперлига. "Қизилқум" — "Динамо" 1:2 (матнли трансляция)  7 17:30"Ньюкасл" - "Арсенал"  0 17:28U19 чемпионати. "Пахтакор" 3 дақиқада киритилган 2та гол эвазига чемпион бўлди  6 17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  3 16:26"Қизилқум" - "Динамо". Асосий таркиблар билан танишинг  0 16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  10 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  3 14:56МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан  7 14:06Эшитдик-да! Бекободдан совуқ шамол эсмоқда ёхуд "Металлург"нинг кейинги тақдири қандай кечади?   8 14:05U19 чемпионати. Бронза учун курашда "Олимпик"нинг қўли баланд келди  0 13:57Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчисига Суперлиганинг 4 клуби қизиқмоқда  4 13:42Рўзиқул Бердиевнинг "Насаф" бошқарувига келганидан бери ҳаётимизда нималар ўзгарди?  4

Андрес Иньеста: «Биз ҳам инсонмиз» Новости

Андрес Иньеста: «Биз ҳам инсонмиз»

Яқинда «Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста The Guardian нашрига интервью берди.

Унинг айтишича, 2009 йили Чемпионлар Лигасидаги ғалабадан сўнг руҳшунослар хизматига муҳтож бўлган экан.

ЖЧ-2010 финалида Андрес Голландияга қарши кечган ўйиннинг 116-дақиқасида рақиб дарвозасини иш­ғол қилиб, жамоасига ғалаба келтирганди. Голни урганидан сўнг у Йоханнесбургдаги стадионнинг бурчагига югуриб бориб футболкасини кўтарган. Унинг ичида «Дани Харке, сен ҳамиша биз билан» деган ёзув бор эди. Бу ҳолат бутун Испанияга кўз ёши олиб келди, десак муболаға бўлмас. Шунингдек, Данининг рафиқаси Жессика ҳам йиғлаганди.

«Жессика эрининг вафотидан 11 ой ўтиб энди футбол томоша қилганди. Яъни жаҳон чемпионати финалини. Дани эндигина 26 ёшда эди. У телевизорни онаси Мария ва қизи билан кўрганди. Бу Испания терма жамоаси учун шунчаки гол эмасди»,-дейди Иньеста.

Орадан олти йил ўтганидан сўнг Андрес бу ҳақда гапириб ўтди. Иньес­та керакли вақтда керакли жойда бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Агар ўша голни урмаганида унинг тақдири ҳозир қандай кечаётганини ҳеч ким билмасди. Балки айни пайтда «Барселона»нинг машғулотлар базасида юрмасмиди, жаҳоннинг энг машҳур футболчиларидан бўлмасмиди.

Финалдан олдинги кечада Иньеста меҳмонхонани тарк этмаган ҳолда югуришни машқ қилганди. Андрес ўзидаги ишонч уйғонмагунча коридорларда югуришни давом эттирган. Шундан сўнг жамоанинг барча физиотерапевтлари унинг соғлиғи жойида эканлигини тасдиқлашган.

Аммо ҳамма гап Иньестанинг мушакларида эмасди. Унинг руҳий муаммолари бор эди. 2009 йили у Чемпионлар Лигасида, бир йил ўтиб эса жаҳон чемпионатида зафар қучди. Аслида, ўша йил Андреаснинг ҳаётидаги энг яхшиси бўлиши керак эди. Аксига олиб энг ёмони бўлди. Бу икки соврин орасидаги вақтда у жуда қийналганди. «Бу депрессия ёки касаллик эмасди. Шунчаки, хавотирланиш эди»,-деб ёзган у ўзининг «Рассом» номли китобида.



Иньеста ЕЧЛ-2009нинг финалида майдонга жароҳат билан тушганди. Шифокорлар унга дарвозага зарба беришни тақиқлаб қўйишганди. Мавсумлар оралиғида жароҳатини даволаган Карлес Пуйоль совуқ хабар билан келди. Ўшанда Андреснинг дўсти «Эспаньол» футболчиси Дани Харке оламдан ўтганди. Унинг ўлими «Барселона»га ҳам таъсирини ўтказди. Ўшанда Андрес қийналганди. Таҳлиллар унинг жисмоний ҳолати яхшилигини кўрсатсада, Иньеста машғулотларни якунлай олмади. Пеп Гвардиола ҳар доимгидек унга кетиши учун рухсат берди. Ўшанда Гвардиола «Улар кутиб туради», деганди. Аммо кутиш учун кўп вақт кетди. Иньеста майдонга тушганда ўзига ўхшамасди. Апрель ойига келганда эса яна битта жароҳат орттириб олди. Шу тариқа жаҳон чемпионатига бориши сўроқ остида қолганди. Охир-оқибат ўйнашга тоқати қолмаган Андрес профессионал руҳшуносларга мурожаат қилишга мажбур бўлди. «Ёрдам кераклигида, айниқса, спортда уни қабул қилиш керак. Вақти келганда бусиз ҳеч нима қилиб бўлмайди. Мутахассислар бежизга мутахассис эмаслар. Уларнинг хизматларидан фойдаланиш шарт»,-дейди Иньеста. У ўзи айтганидек қилди. Аммо бу ҳақда ҳеч ким билмади. У ЖЧ финалида урилган гол ҳақида эслади. Аммо нима учун унинг шунчалик муҳимлиги ҳақида гапирмади. «Агар ҳамма ишингиз жойида бўлмаса, сизни хавотирга соладиган нарсалар юз бераверади. Натижада назоратни йўқотасиз. Бу эса ёқимсиз. Умуман, ҳамманинг ўзига яраша муаммоси бўлади. Шуни айтишим мумкин, одамнинг руҳий ҳолати бир сонияда ўзгариб кетиши мумкин.

Албатта, тақдирга тан бермадим. Менга яқинларим, энг асосийси, футбол ёрдам берди. Ҳеч қачон бу ўйинни ташлашни истамаганман. Одамлар биз футболчиларни умуман бошқа жонзот деб ўйлашади. Лекин биз ҳам инсонмиз. Бизнинг ҳаётимиз ҳам ҳамманикига ўхшайди.

Кўпчилик бизнинг ўрнимизда бўлиб қолишни истайди. Аммо ҳар бир ишнинг ўзига яраша қийинчилиги борлигини унутмаслик лозим. Масалан, отам қурилишда ҳалок бўлиши мумкин эди. Лекин у таваккал қилиб ҳар кун ишга борарди. Чунки шундан бошқа имкони бўлмаган. Ёки ҳайдовчиларни олайлик... Футболчилар эса танқид, босим остида фаолият юритишади. Бунинг учун эса ўта кучли бўлиш керак. Ишончим комил, ҳамма ҳам бу босимга бардош бера олмайди»,-дейди Иньеста.

Андрес «Барселона» туфайли ўз уйини 12 ёшида тарк этганди. Ота-онаси уни Ла Масияга ташлаб Форд Ориондаги уйига қайтиб кетишган. Дастлабки кунларда Иньеста ўз хонасида йиғлашни канда қилмасди.

«Футболчи бўлганимиз - бизнинг омадимиз. Буни шунчаки айтмаяпман. Футболчининг ҳаёти ҳам бош­қаларники билан бир хил. Жумладан, меники ҳам. Биринчи жамоага кириш учун бор кучим билан меҳнат қилганман. Асосий таркибда қолиш учун ҳам шундай меҳнат қилишга тўғри келади. Деярли бутун умримни Барселонада ўтказдим ва 12 ёшимдан босим остида яшайман. Лекин сиз футболчи бўлиш учун уринсангиз, ёшнинг аҳамияти йўқ»,-дейди Иньеста.

ЖАРдаги турнир Андресни яна ҳаётга қайтарди. Ҳозиргача Иньеста «Барселона»да 30та совринни қўлга киритди. 32 ёшида ҳам ўзининг кучли жиҳатларини йўқотмаган ва ҳамон жамоанинг муҳим ўйинчиларидан бири бўлиб турибди.

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика