RU

Последние новости

21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  1 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  6 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  8 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1

Андрей Деркачни табриклаймиз + интервью Новости

Андрей Деркачни табриклаймиз + интервью

Бугун "Машъал" клубининг ушбу йилдаги ягона легионери Андрей Деркач ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
29 ёшни қарши олган футболчимиз жамоага ушбу йилда келиб қўшилди. "Машъал"нинг барча учрашувларида майдонга тушиб ўзидан ижобий таассурот қолдираётган ярим ҳимоячи жамоанинг бир бўлагига айланди.

"Машъал" ПФК жамоаси футболчига соғлик саломатлик , ишларига муваффақият тилайди. Ғалаба ҳамиша ҳамроҳи бўлсин!

Андрей клубимиз расмий сайти учун кичик интервью бериб ўтди.

- Андрей аввало туғилган кунингиз билан. Клуб жамоаси номидан муборакбод этамиз!

Катта раҳмат. Клубнинг барча жамоалар мен учун қадрдон бўлиб қолди. Ушбу клубни танлаб хато қилмадим деб ўйлайман.

- Бугун туғилган кунни қандай нишонламоқчисиз?

Оддийгина қилиб,  бутун жамоамиз билан бир дастурхон атрофида нишонлаймиз. Эрта билан табрикларни қабул қилиб олдим. Кайфият аъло бунинг учун аввало жамоадошларимга раҳмат.

- Ўзбекистон чемпионатида саккизта учрашувда майдонга тушдингиз. Энди сиз Ўзбекистон чемпионати ҳақида дастлабки фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

Очиғини айтaман. Менга Ўзбекистондан таклиф борлигини ва у ерда омадимни синаб кўриш учун имконият бўлганда биринчи бўлим Ўзбекистонда тўп сурган дўстларим билан алоқага чиқдим. Улардан тўла маълумотни олгандан сўнг Олий лигага қайтган "Машъал"да кўрикдан ўтиш учун келдим. Келишдан олдин чемпионат ҳақида етарлича маълумотга эга эмас эдим. Гарчи эшитиб борганим билан майдонга тушганимдан сўнг тўла фикрларга эга бўла бошладим. Келишдан аввал чемпионатни бу  даражада юқори эканлиги ҳақида кутмагандим. Жамоамиз расмий дебютант бўлгани учун жуда қийин бўлишини тахмин қилгандим.Шунга қарамай яхши жамоа шаклланганига гувоҳ бўлдим. Мамлакат чемпионатида етакчи жамоалар билан кейинги поғонадаги жамоалар ўртасида катта фарқ бор. Бу эса чемпионат савиясини юқорилашига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Менда "Пахтакор" ижобий таассурот қолдирди. Ўз майдонимизда ўтказган "Бунёдкор" ва "Локомотив"га қарши жамоалар ҳам кучли эканлигини исботлади.

- "Машъал"га мослашиш жараёни қийин бўлмадими ?

Йўқ ундай деб ўйламайман. Жамоадошларим қўллаб-қувватлади. Ундан ташқари жамоада етакчи футболчи Дилявер Ваниев киришиб кетишимга ёрдам бермоқда. Бош мураббий ҳам футболчиларни қўллайди. Муҳитни тозалиги учун барча билан тез киришиб кетишда муаммо бўлмади. Тил борасида ҳам Ўзбекистон чемпионатида қийин бўлмаяпди. Асосан машғулотлар ва кўрсатмаларни барчаси рус тилида. Таомлари борасида эса мақтаб ўтмасам бўлмайди. Барчаси аъло. Ўзбекистонда эса Вячеслав Шевченко, Пишчур, Мельничук билан яхши муносабатдамиз. Доимо гаплашиб турамиз.

- Украинада чемпионатида ҳам бир неча йиллар майдонга тушган футболчи сифатида бизни чемпионат билан қандай фарқларни кўрдингиз?

Украина чемпионати кучли. У ерда ҳар бир жамоа евролигаларда майдонга тушиш учун кескин курашади. Футболчилар савияси ҳам албатта Украинада кучли. Техника ва тезлик юқори. Ўзбекистонда чемпионат кўпроқ якка курашларга асосланади. Ҳар бир ўйин жангавор ўтади лекин етакчи жамоа билан ундан кейинги жамоани ўртасида катта тафовут бор.

- "Машъал"га ташриф буюрганингизда жамоа раҳбарияти ёки мураббий билан суҳбатлашганингизда клубнинг вазифаси ҳақида сўраб кўрдингизми?

Яхши савол. Албатта гаплашим кўрганимда режалар менга маъқул келди. "Машъал" асосан ўз академияси футболчиларига таянар экан. Ҳар бир ўйинда ғалабани кўзлаши ва ёшлардаги иштиёқ мени хурсанд этмоқда. Жуда кўплаб истедодли футболчилар кўп экан. Вазифа эса ҳар бир учрашувда ғалаба қозонсак, мухлисларимизни хурсанд этсак бўлгани. Кўплаб шаҳарларда бўлдим. Ҳар бирини ўзгача муҳити бор. Тошкент ва Самарқанд менга ёқди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика