RU

Последние новости

20:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Лас-Пальмас"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  11 20:01Эшитдик-да! "Турон"да ўйнаган легионер футболчи Суперлигага қайтяпти  2 19:50ОК-2025 саралаши. Мафтуна Шойимованинг бенефисига айланган баҳсда вакилларимиз Туркманистонни 6:2 ҳисобида мағлуб этишди ва Осиё Кубоги "чипта"сини қўлга киритишди  15 19:40"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 18:58Гвардиола Ҳоланднинг профессионаллигини юқори баҳолайди  2 18:37"Манчестер Сити" ҳимоячиси Аканжи: "Чемпионлик ҳақида гапиришни хоҳламайман"  14 18:18Қозоғистонлик ўзбек футбол функционери Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида фикр билдирди  8 17:53АПЛ. МЮ, "Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва бошқа жамоалар таркиби маълум  6 17:25Алехандро Бальде: "Хетафе"га қарши ўйинда ирқий ҳақоратларга учрадим"  8 17:00ФИФА президенти Инфантино Трамп билан кўришди: "Биз ЖЧ-2026ни муҳокама қилдик"  5 16:39ОК-2025 саралаши. Австралия биринчи ўринни нақд қилиб, мусобақа финал босқичига йўл олди, Ўзбекистон Туркманистонни иккита тўп фарқи билан ютса, иккинчи ўринни олади  0 16:20Туркия чемпионатида фақат хорижлик VAR ишлайди  0 15:45"Милан" афсонаси Эрон клубини бошқаришдан бош тортди   0 15:16"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилишга тайёр  19 14:47Нуну Мендеш ПСЖдан мавсум учун 10 млн евро сўрамоқда  2

Андрей Бакланов: "Жамовий ўйин эвазига ғалаба қозондик" Новости

Андрей Бакланов: "Жамовий ўйин эвазига ғалаба қозондик"

Шанба оқшомида Қўқонда кечган Фарғона дербисида биринчи лига иштирокчиси "Қўқон-1912" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Бунда жамоанинг тажрибали посбони Андрей Баклановнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Негаки маҳоратли посбон "Нефтчи" аъзоларининг биринчи тепган пенальтисини қайтаришга эришди. Учрашувдан сўнг Бакланов билан суҳбатлашдик.

- Ўзингиз ҳам гувоҳи бўлдингиз, майдонда кескин кураш кечди. Жангавор руҳда ўтди. Керакли натижа қўлга киритилганидан кейин ҳамма хурсанд холда уйларига қайтди.

- Бу каби олий лига жамоасига қарши кечадиган баҳслардан олдин кучли тайёргарлик кўрасиз. Аслида ўзингизни тайёрламасангиз ҳам барибир ўйинга тайёр бўласиз. Ушбу ғалаба тарихий бўлди. Айтишларича "Қўқон-1912" Фарғона жамоасини бундан роппа-роса 25 йил илгари мағлуб этган экан. Ушбу анъанани давом эттирганимиздан хурсандмиз.

- Стадионимизни тўлдириб ўтирган мухлислар бизни бутун учрашув давомида тинимсиз равишда қўллаб-қувватлаб тургани биз футболчиларга янада қўшимча куч бағишлади. Айнан уларнинг олқишлаб туриши ҳам ғалаба қозонишимизда қўл келди. Қолаверса жамоавий ўйинимиз эвазига ҳам "Нефтчи"ни мағлуб этдик деб ҳисоблайман.

- Пенальтилар серияси бу  лоторея. Унда кўп нарса омадга ҳам боғлиқ. Албатта учрашув пенальтилар сериясига қадар боришини кутмагандик. Шу боис бунга машғулот жараёнида алоҳида тайёргарлик кўрганмиз дея олмайман. Қўшимча таймларнинг иккинч бўлими тугаб бораётгани мураббийимиз менга ишонч билдириб захирадан майдонга туширди. Бу тактик ўзгариш эди. Пенальтиларни қайтаришимнинг ҳеч қандай сири йўқ. Бу борада кўпинча менинг омадим чопади.

- "Нефтчи" ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Уларга омад келмади. Фарғоналикларга кейинги ўйинларда омад тилайман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика