Андреа Аньелли: “Ювентус фақат ғалаба учун яшайди”
19 июл 2017 08:45
Новости
Андреа Аньелли: “Ювентус фақат ғалаба учун яшайди”
“Ювентус” президенти Андреа Аньелли жамоасининг мақсад ва вазифалари ҳақида гапирди.
Туринликлар қаторасига 6-марта Скудеттони қўлга киритишди ва сўнгги уч йилда икки марта ЕЧЛ финалига қадар етиб келишди.
“Юве” фақат ғалаба учун яшайди. Бу баландпарвоз гап эмас. Бу бизнинг амбициямиз.
Италиянинг УЕФАдаги рейтинги борасида қайғуришимиз лозим. Сабаби 2019/20 йилги мавсумда биз 5-поғонага тушиб қолишмиз мумкин.
Биз ўз анъаналаримизга содиқ қоламиз. Энди қаторасига еттинчи ва ҳатто саккизинчи Скудеттони ҳам қўлга киритишни истаяпмиз”, дейди Аньелли.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии