Андре Онана икки кун ичида иккита ўйинда майдонга тушади. Қандай қилиб?
04 янв 2024 00:27
Новости
Андре Онана икки кун ичида иккита ўйинда майдонга тушади. Қандай қилиб?
Дарвозабон АПЛ ва Африка кубогида бир кун фарқ билан майдонга тушади.
"Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабони Андре Онана "Тоттенхэм"га қарши учрашувда майдонга тушиши кутилмоқда. The Athletic нашрининг хабар беришича, МЮ клуби Камерун футбол федерацияси билан келишишга муваффақ бўлган. Дарвозабон 14 январь куни "Тоттенхэм"га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр бўлади. Шундан сўнг, Онана Африка кубогига жўнаб кетади ва 15 январь куни Гвинеяга қарши ўйнайди.
Маълумот учун, Андре Онана ушбу мавсум АПЛда 20 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та қуруқ ўйин ўтказди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии