Андони Субисарета: “Ушбу ҳафта “Барселона” оралиқ имтиҳонини топширади”
21 окт 2013 15:13
Новости


Андони Субисарета: “Ушбу ҳафта “Барселона” оралиқ имтиҳонини топширади”
“Барселона” клуби спорт директори Андони Субисарета, 22 октябрь куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган “Милан” клубига қарши ўйиндан олдин, ушбу клублар сўнгги йилларда бир-бирига қарши кўп маротаба ўйнаганини таъкидлаб ўтди.
Бу италиян ҳамда испан клубларининг еврокубоклар баҳсидаги учунчи қарама-қаршилиги ҳисобланади.
- Ушбу ҳафта “Барселона” оралиқ имтиҳонини топширади. Ҳозирча клуб яхши баҳолар билан тақдирланиб келмоқда. Биз “Милан” билан кўп маротаба тўқнаш келганмиз. Шунинг учун “Сан-Сиро”да бўлиб ўтадиган ўйинни Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтадигандек тасаввур этмаймиз, - Субисаретанинг сўзларини келтиради Sport.es.

Комментарии