RU

Последние новости

09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  0 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  0 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  9 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0

“Андижон”нинг тайёргарлиги давом этмоқда Новости

“Андижон”нинг тайёргарлиги давом этмоқда

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Андижон” жамоаси ўқув-машғулот йиғинининг дастлабки босқичини давом эттирмоқда.
15-дан 29 декабрга қадар мўлажалланган ушбу йиғиннинг иккинчи ҳафтаси ҳам бошланди. Машғулотлар Шўрбулоқ даҳасидаги ихтисослаштирилган футбол мактаби интернатининг сунъий қопламали майдонида олиб бориляпти. Шунингдек, футболчилар ҳар икки кунда бир тренажёр залида ҳам шуғулланишмоқда.

“Андижон” бош мураббийи Эдгар Гесс Германияга кетганини хабар қилгандик. Шу боис биринчи йиғин унинг ёрдамчилари бошчилигида ўтмоқда. Гесснинг ёрдамчиси Олег Тюлькин 22 ва 23 декабрь кунлари Тошкентда ташкил этилган мураббийлар семинарида иштирок этиб қайтди. Бу пайтда машғулотларни Виталий Легай, Қаҳрамон Абдуқодиров ва Сервер Эсетов ўтказишди. Таркиб ҳақида гапирадиган бўлсак, бу йил “Андижон” шарафини ҳимоя қилган маҳаллий футболчиларнинг деярли барчаси машғулотларда қатнашмоқда. Биргина Баҳром Абдураҳимов бетоблиги боис йиғинда иштирок этмаяпти.

Ўтган ҳафта таркибда кўринмаган жамоанинг тажрибали ҳимоячиси Раҳим Қодиров сешанба куни сафга қайтди. Янги ўйинчилардан дарвозабон Элдор Исабоев ушбу ҳафтадан машғулотларда иштирок этмоқда. Ўтган йили биринчи лига жамоаларида фаолият олиб борган Исабоев ҳозирча кўрикдан ўтмоқда.

Шунингдек, ўз вақтида “Андижон”нинг асосий ва ёшлар жамоаларида ўйнаган Исроил Турсунов, Лочин Долимов, Дилмурод Мамаюсупов, Жасур Йўлдошев, Шояд Муллажонов каби футболчилар бундан ташқари Виталий Зотеев, Ринат Муслимов ва Акмал Эргашев ҳам машғулотларда қатнашишмоқда. Бу футболчиларнинг тақдири қандай кечиши ҳозирча маълум эмас.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика