RU

Последние новости

22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  1 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  3 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  32 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  45 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1

"Андижон"да ўтган мавсум бўйича қарздорлик бор Новости

"Андижон"да ўтган мавсум бўйича қарздорлик бор

Ўтган йили биринчи лигада иштирок этган “Андижон” жамоаси ўз олдига қўйган вазифани бажариб олий лига йўлланмасини қўлга киритди.
Бу мақсадга эришишда футболчилар майдонда астойдил меҳнат қилишди. Бунинг натижасида андижонликлар мухлисларга жамоамиз яна олий лигани тақдим этди. Айни пайтда жамоамиз улкан мақсадлар билан янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ўтган мавсум бўйича футболчилар билан ҳали тўла ҳисоб-китоб ишлари қилинмади. Янъи футболчилар олдида 9 ўйин ғалабаси учун мукофот пуллари ҳамда энг асосийси олий лига йўлланмаси қўлга киритилгани учун бериладиган бонуслар турибди. Ўтган йили “Андижон” жамоасининг мавсум якунлари бўйича ўтказилган байрам тадбирида вилоят ҳокими жамоа учун бефарқ эмаслигини айтиб, моддий томондан ёрдам беришни таъкидлаб ўтганди.

Бу борада вазият қандай эканлигини билиш мақсадида бош мураббий Азамат Абдураимовнинг фикри билан қизиқдик. - Жамоамизнинг бош ҳомийси “GM-Uzbekistan” қўшма корхонаси ҳисобланади ва улар бизга ҳар қандай ёрдамни бериб келишмоқда. Аммо шуни айтиш керакки, хокимият томонидан ўтган мавсум учун футболчилар олдида мукофот пуллари бўйича қарздорлик бор. Қолаверса, олий лигага чиққанимиз муносабати билан футболчиларга бонуслар берилиши керак. Йил бошида футболчиларга ҳеч қандай кўтарма пуллари берилгани йўқ. Ўтган мавсум бўйича қарздорлик бўлишига қарамай, Расур Раҳмонов, Лочин Солиев, Бекзод Ғозиев сингари етакчи ўйинчиларимиз жамоада шуғулланимшоқда. Бунинг учун уларга раҳмат. Лекин бу йил олий лигада юқори ўринларга курашишимиз учун жамоада ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги лозим. Вилоят ҳокими Шуҳрат Қўшақбоевич Абдураҳмонов бонуслар берилишини ваъда қилган. Умид қиламизки, бу масала январь ойи ичи ижобий ҳал бўлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика