RU

Последние новости

18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  3 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  47 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6

"Андижон" жамоаси Андижон вилояти ҳокими билан учрашди Новости

"Андижон" жамоаси Андижон вилояти ҳокими билан учрашди

Кеча, 12 апрель куни Андижон вилояти ҳокими, Андижон вилояти футбол федерацияси президенти Шуҳратбек Қўшоқбоевич Абдураҳмонов “Андижон” жамоаси мураббийлари ҳамда футболчилари билан учрашди.
Учрашув Андижон шаҳридаги ихтисослаштирилган футбол мактаб интернатида бўлиб ўтди. Андижон вилояти ҳокими учрашув чоғида “Андижон” жамоаси учун керакли барча ёрдамларни беришини ва бундан кейин муаммолар бўлмаслигини айтиб ўтди. Шуни айтиб ўтиш керакки, вилоятимиз ҳокими ташаббуси билан “Соғлом авлод” стадионининг ечиниш-кийиниш хонасида таъмирлаш ишлари олиб борилди ва айни пайтда якунланиш арафасида.

Чемпионатнинг 5-турида, 18 апрель куни “Андижон” жамоаси ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилади. Шу куни “Соғлом авлод” стадионида чемпионатнинг очилиш учрашуви бўлади. 18 апрелга қадар стадионда барча ишлар якунланади. Бундан ташқари Ш.Абдураҳмонов “Андижон” клуби қошидаги Бўстон даҳасида жойлашган футбол мактаби майдонларининг сифатини яхшилаб, бемалол машғулот ўтказиш имкониятини яратиб беришини ҳам таъкидлади. Шу билан бирга вилоятимиз ҳокими жамоани молиявий қўллаб-қувватлаб боришини ҳам маълум қилди. Бунга жавобан “Андижон” жамоаси чемпионатда яхши натижалар қайд этиб, мухлисларни хурсанд этишини Ш.Абдураҳмонов сўзининг охирида айтиб ўтди.

Учрашув давомида “Андижон” жамоаси сардори Расул Раҳмонов сўзга чиқиб, жамоага вилоят ҳокимлиги томонидан берилаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди ва бунга жавобан яхши натижалар кўрсатишга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” жамоамиз чемпионатда шу кунгача ўтган 4та турнинг барчасини сафарда ўтказди ва бу ўйинларда бир очкони қўлга киритди. 18 апрель куни эса жамоамиз ўз майдонидаги дастлабки учрашувни “Бухоро”га қарши ўтказади.

“Андижон” клуби матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика