RU

Последние новости

16:01Дилшод Жўраев: "Ҳозирги кунда "Бунёдкор" ва "Локомотив" турнир жадвалида ўзига ярашадиган ўринда эмас"  1 15:28Дани Ольмо "Барселона" таклифини қабул қилди  2 15:00Расман: "Боруссия" Германия термаси ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 14:41Ўзбекистон футзал терма жамоаси Францияга қарши ўйнайди  1 14:24Кейлор Наваснинг "Монца"га трансфери барбод бўлди  1 13:28Расман: Лени Йоро 3 ойга сафдан чиқди  6 12:46Карло Анчелотти: "Таркибимиздан кўнглим тўқ. Крооснинг ўрнини билинтирмаслик учун салоҳиятимиз етарли"  1 12:17"Манчестер Юнайтед" устози Ямайка терма жамоаси бош мураббийига айланади  6 11:55Ўртоқлик учрашуви. "Милан" - "Реал Мадрид" 1:0, Чуквуэзе "Реал" ҳимоячиларини шошириб қўйди  5 11:50"Ювентус" Николас Гонсалесни сотиб олмоқчи  1 11:25Саудия Арабистони 48 терма жамоа иштирок этадиган ЖЧ-2034ни 5 та шаҳарда ўтказмоқчи  6 11:01«Арсенал» яна бир йирик трансфер бўйича иш бошлади  4 10:44ПСЖ мавсумдаги илк йирик харидини амалга оширди — Фабрицио Романо  2 10:28Ўзбекистонлик ҳакамлар чорак финалнинг марказий учрашувини бошқариб боришади  7 10:09Ўртоқлик учрашуви. Бешта гол киритилган баҳсда МЮ испан клубини қийинчилик билан мағлуб этди  3

“Андижон” таркибига янги футболчилар келиши давом этмоқда Новости

“Андижон” таркибига янги футболчилар келиши давом этмоқда

Бор эътиборини олий лигада қолишга қаратаётган “Андижон” ўз таркибини кучайтириш учун янги номларни таклиф этмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, янги бош мураббий Сергей Шевченко душанба кунидан бошлаб, расман ишга киришди. Айтиш лозимки, украиналик мураббий қандай бўлмасин жамоани кучлилар сафида олиб қолиш учун ишга жиддий киришган.

Бунинг учун Сергей Яковлевич жамоадаги рақобатни кучайтириш учун янги футболчиларни йиғинга жалб этиб келмоқда. Маҳаллий футболчилардан ташқари хорижлик ўзи яхши билган шогирдларини ҳам таклиф этиб, вазиятни ўнглашга интилаётгани кўриниб турибди.

Таркибда юз бераётган ҳар бир ўзгариш мухлисларнинг диққат марказида турибди. Сайтимиз орқали аввал маълум қилганимиздек, бугунги кунда жамоа машғулотларида Лочин Долимов, Баҳром Юлдашев, Аюбхон Гаппаров, Азиз Ғуломхўжаев, Азиз Алижонов, Иқбол Акрамов, Сардор Соибов ҳамда Сайриддин Ғаффоров каби янги ўйинчилар иштирок этмоқда.

Шунингдек ундан ташқари сешанба куни Украинадан марказий ҳимоячи Виталий Визавер клуб лагерида пайдо бўлди. Эртаси куни эса яна бир украиналик футболчи Игорь Мельник ташриф буюрди. Бу футболчи майдонда ҳужум чизиғида ҳаракат қилади. Биринчи даврани “Навбаҳор”да ўтказган Соҳиб Абдуллаев ҳам айни дамда “бургутлар” йиғинида иштирок этаётганини айтиб ўтиш лозим.

Қолаверса “Андижон” учун бегона бўлмаган собиқ дарвозабон Борис Белошапка ҳам куни-кеча мураббийлар штабида иш бошлади. Бунгача посбонларни шуғуллантириб келган Қобилжон Олимжонов эса ёшлар жамоасида Қаҳрамон Абдуқодировга ёрдам берадиган бўлди.

Андижонликлар селекция жараёнини бу билан тўхтатиб қўймоқчи эмас. Ушбу ҳафтада яна бир нечта таниқли номлар келиши кутилмоқда.

Жамоани эса куни-кеча Алишер Азизов билан Анвар Ражабов тарк этган. Биринчи даврада сермаҳсуллик кўрсата олмаган ушбу ҳужумчилар эндиликда ўзларига бошқа жамоа топадиган бўлди.  

“Андижон” устози Шевченко кеча футболчиларни икки таркибга ажратган холда ўйин ташкил этди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, маҳаллий мухлислар Сергей Яковлевични жамоада иш бошлаганидан мамнун. Ҳар холда буни стадионга машғулотларни кузатгани келаётган ишқибозларнинг ташрифидан ҳам билиб олиш қийин эмас.

Чоршанба куни “Соғлом Авлод” стадионида кечган ўйинга ҳам 200 зиёд мухлислар қадам ранжида қилди. Биринчи лиганинг расмий ўйинларига ҳам бунчалик томошабин кирмаётган бир пайтда “Андижон” машғулотларига кўплаб мухлислар ташриф буюраётгани албатта кишини хурсанд қилмай қолмайди. Машғулотлардан кейин Шевченкони яхши билган ёши катта мухлислар унга яна жамоага қайтганидан хурсанд бўлишаётганини айтиб, омад тилашди. Бир сўз билан айтганда Сергей Шевченконинг яна “Андижон”да иш бошлагани маҳаллий ишқибозларда умид учқунларини уйғотмоқда. Мухлислар бу йил жамоани кучлилар сафида қолишига қаттиқ ишонишаётгани, улар билан ўтказган ўзаро суҳбатларимизда амин бўлдик.

Кеча соат 18:30да бошланган ўйинга келадиган бўлсак, ҳар бир тайм 40 дақиқадан иборат бўлди. Гол уриш учун ҳар бир жамоа жуда қийналди. Тенг курашлар остида кечган баҳсни Шевченко майдон четида диққат билан кузатиб борди ва ўзи учун керакли хулосаларни чиқариб олган бўлса ажаб эмас.

Учрашувда Баҳром Абдураҳимов томонидан киритилган ягона гол “Қизиллар”га ғалаб келтирди. Ўйинни эса олий лига тоифасидаги ҳакам Темур Тўхтасинов бошқариб борди.

Баҳс давомида майдон ташқарисида Белошапка ихтиёридаги посбонлар билан астойдил ишлади ва уларга мураккаб машғулотлари билан юкламалар берди. Борис Ивановичнинг ўтказган машғулоти стадионга келган мухлисларнинг ҳам эътиборини тортмасдан қолмади.  

Шу куни футболчилар қуйидагича таркиб хосил қилди.   

“Сариқлар”: Темур Ғаниев, Темур Султонов, Даврон Турсунов, Виталий Визавер, Азиз Ғуломхўжаев, Мирзакамол Камолов, Расул Раҳмонов, Азиз Алижонов, Иқбол Акрамов, Иброҳим Отахонов, Соҳиб Абдуллаев.

“Қизиллар”: Муҳиддин Худоёров, Баҳром Юлдашев, Дилмурод Маҳмудов, Асрор Раҳмонов, Раҳим Қодиров, Алишер Тўхтасинов, Сардор Соибов, Бекзод Ғозиев, Баҳром Абдураҳимов, Аюбхон Гаппаров, Лочин Солиев.

Захирадан тушганлар: Лочин Долимов, Сергей Смородин, Сайриддин Ғаффоров, Игорь Мельник, Акмал Жўрабоев, Шуҳрат Мирхолдиршаев.

 “Бургутлар”нинг мазкур йиғини ушбу ҳафта сўнггида поёнига етади. Шундан сўнг янги мураббий талабига жавоб бермаган айрим ўйинчиларга жавоб бериши мумкин.  20 июлдан эса тайёргарликнинг иккинчи босқичи Тошкентга кўчади. Пойтахт йиғини мобайнида олий ва биринчи лига жамоалари билан синов-назорат учрашувларини ташкил этиш режаси тузиб чиқилмоқда.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика